Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Умид Аҳмаджонов: «Осиё ўйинларидаги муваффақиятда ҳарбий спортчиларнинг ҳиссалари катта»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтгани ва унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Абдусалом Азизов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновлар ҳам иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.

МОҚ раҳбари тадбирда сўзга чиқар экан, Осиё ўйинларидаги муваффақиятда ҳарбий спортчиларимизнинг ўрни катта эканлиги ҳақида гапирди.

Осиё ўйинларидаги муваффақиятда албатта ҳарбий спортчиларимизнинг ҳиссалари катта. Умуман, ўзбек спортида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт клубининг тутган ўрни беқиёс. Спортнинг деярли ҳар бир турида Мудофаа вазирлиги спорт клуби вакилларини учратишимиз мумкин.

 

Улар орасида Осиё ўйинлари, Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган спортчилар талайгина. Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни қитъамизда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақада совриндор бўла олганлигингиз билан табриклайман. Энди 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида ҳам муваффақиятли юришни давом эттиришингизга тилакдошмиз”, деди Умид Аҳмаджонов.

Маълумот ўрнида, Осиё ўйинларида совриндор бўлган спортчиларнинг 33 нафари Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзолари ҳисобланадилар.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:55, 10.10.2018.
Ўқилди: 2505 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.