Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Испания клуби Тошкентга етиб келди (фото)

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Испания Ла лигаси билан икки томонлама яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришганди. 

Мазкур ҳамкорлик доирасида, бугун 13 октябрь куни Испания Примеросида иштирок этаётган “Эйбар” клубининг U-15 жамоаси юртимизга ташриф буюрди. Ислом Каримов номидаги "Тошкент Халқаро аэропрти"да "Эйбар" жамоасини бир гуруҳ футбол мухлислари кутиб олишди. 14 октябрь куни Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда “Эйбар” клубининг U-15 жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилган.

 Бугун, 13 октябрь соат 14:00да ЎФА матбуот анжуманлари залида “Эйбар” U-15 жамоаси бош мураббийи Антхон Чарола Эскудеро ҳамда Азамат Абдураимов иштирокида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтади. Барча турдаги ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф этамиз. 

 Таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг “Эйбар” U-15 жамоасига қарши баҳси 14 октябрь куни пойтахтимиздаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 15:00да старт олади.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 12:34, 13.10.2018.
Ўқилди: 9876 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.