Лондоннинг “Челси” клуби АПЛнинг 9-туридан ўрин олган баҳсда “Манчестер Юнайтед” билан дуранг ўйнади.
Лондонликлар бош мураббийи Маурицио Сарри жамоани ёзда қабул қилиб олганди. Сарри келгач жамоа 9 ту учрашувда 6 бор ғалаба қозонди ва 3 мартта дуранг ўйнади.
Италиялик мураббий “Челси” мураббийлари тарихида 9 та турда бирон марта ютқазмаган илк мураббийга айланди.