Каталониянинг “Барселона” клуби президенти Хосеп Бартомеу бош мураббий Эрнесто Вальверде ҳақида фикр билдирди.
“Аниқлик киритиб ўтмоқчиман, Вальверденинг шартномаси ҳали ҳам кучда эди. У билан келушувни узайтиришга қарор қилдик.
Эрнесто ақлли мураббий, у ўзининг ишини яхши бажаради. “Рома”дан мағлуб бўлганимизни ҳисобга олмасак, илк мавсум ажойиб ўтди. Нима бўлишидан қатъий наъзар Вальвердега ишонамиз”, - дейди Бартомеу.