Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Марсело ЕЧЛ 3-тури доирасида «Виктория» Пльзень (2:1) жамоасига қарши кечган ўйинда жароҳат олди.
Меҳмонлар футболчиси ўйин якунланиши арафасида Марселога нисбатан қўпол ўйнади, шундан сўнг бироз муддат майдонда ҳаракат қилган бразилиялик футболчи шифокорлар кўмагида майдондан олиб чиқиб кетилди.
Унинг жароҳати қай даражада жиддийлиги кейинроқ маълум бўлади. Ўйиндан сўнг Марсело ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” якшанба куни “Барселона” билан ўйнайди.