Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Ким қиммат: Месси ёки Роналду? Мбаппечи?

Баҳо:
+1 | -1

Сайёрамизда энг урф бўлган спорт тури, шубҳасиз, футбол. Кимдир ундан фақат завқ олса, кимдир маблағ ишлаб топади.  Баъзилар учун эса футбол шунчаки ҳеч нарса.

Аммо бир жиҳат борки, ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги табиий. Ҳа, ҳаттоки, ўрмончини ҳам, фермер, тракторчи-ю ўқитувчини ҳам ўйлантириб қўйгувчи нарса бу – НАРХ! Истайсизми ёки йўқ, бирон-бир танишингиз фалон футболчи фалонча пул топаркан, ўзининг нархи эса бунча экан деб сўз бошласа, то тугатгунча эшитасиз. Индамайгина. Чунки сизга нимасидир қизиқ.  

Демак, Германиянинг transfermarkt.com портали тақдим этаётган рўйхат бўйича, дунёдаги энг қиммат 20 нафар футболчилар рейтинги қуйидагича.   

1. Килиан Мбаппе 19 ёш, (Франция, ПСЖ) 180 миллион евро  

2. Неймар 26 ёш, (Франция, ПСЖ) 180 миллион евро    

3. Лионел Месси 31 ёш, (Аргентина, “Барсеона”) 180 миллион евро   

4. Муҳаммад Салоҳ 26 ёш, (Миср, “Ливерпуль”) 150 миллион евро   

5. Ҳарри Кейн 25 ёш, (Англия, “Тоттенҳем”) 150 миллион евро   

6. Кевин де Брюйне 27 ёш, (Бельгия, “Манчестер Сити”) 150 миллион евро   

7. Эден Азар 27 ёш, (Бельгия, “Челси”) 150 миллион евро   

8. Антуан Гризманн 27 ёш, (Франция, “Атлетико”) 120 миллион евро  

9. Филиппе Коутиньо 26 ёш, (Бразилия, “Барсеона”) 120 миллион евро   

10. Пауло Дибала 24 ёш, (Аргентина, “Ювентус”) 110 миллион евро   

11. Дели Алли 22 ёш, (Англия, “Тоттенҳем”) 100 миллион евро   

12. Ромелу Лукаку 25 ёш, (Бельгия, “Манчестер Юнайтед”) 100 миллион евро   

13. Криштину Роналду 33 ёш, (Португалия, “Ювентус”) 100 миллион евро   

14. Мауро Икарди 25 ёш, (Аргентина, “Интер”) 95 миллион евро   

15. Сергей Милинкович-Савич 23 ёш, (Сербия, “Лацио”) 90 миллион евро  

16. Лерой Сане 22 ёш, (Германия, “Манчестер Сити”) 90 миллион евро   

17. Раҳим Стерлинг 23 ёш, (Англия, “Манчестер Сити”) 90 миллион евро  

18. Поль Погба 25 ёш, (Франция, “Манчестер Юнайтед”) 90 миллион евро   

19. Гарет Бейл 29 ёш, (Уелс, “Реал Мадрид”) 90 миллион евро   

20. Габриел Жезус 21 ёш, (Бразилия, “Манчестер Сити”) 80 миллион евро   

Юқоридаги суммаларнинг умумий миқдори: 2.415 миллиард. Шунчаки, даҳшат.  Ушбу рейтингга кирган футболчилар орасида “Манчестер Сити” пешқадамлик қилмоқда. “Шаҳарликлар” 4 нафар ўйинчиси йигирматалик рўйхатдан ўрин олган. Азалий рақиблар “Барселона”дан 2, “Реал”дан эса 1 нафар футболчи жой олган.

Энг қиммат йигирма нафар футболчилар орасида 30 ёшдан ошган футболчилар сони иккита – Месси (31) ҳамда Роналду (33).    Энг ёши эса Килиан Мбаппе бўлиб, франциялик ёш иқтидор эгасининг ёши эндигина 19 да!   

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 09:33, 26.10.2018.
Ўқилди: 15391 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.