Мадриднинг “Реал” клуби бош мурабибйи Хулен Лопетегининг истеъфоси яқинга ўхшайди.
Marca нашрининг хабарига кўра, “Реал” президенти Флорентино Перес Каталониядан қайтиши билан душанба куни директорлар кенгаши иштирокида Хулен Лопетеги истеъфоси масаласини кўриб чиқишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, бугун “Реал” Испания чемпионатидаги ғалабасиз сериясини давом эттирди.
Мадридликлар “Барселона”дан йирик 1:5 ҳисобида мағлубиятга учрашди ва Ла лигадаги ғалабасиз сериясини бештага етказди.
“Реал”нинг Ла лигадаги сўнгги ғалабаси 22 сентябрь куни “Эспаньол” билан ўйин (1:0) да содир бўлганди.
Ўша ўйиндан сўнг мураббий Хулен Лопетеги бошчилигидаги жамоа бир марта дуранг ўйнади ва тўрт марта мағлуб бўлди.