Кириш Регистрация

Роналду 1,6 млн долларлик соатини намойиш қилди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг Ювентус клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду журналистларга ўзининг янги, қиймати 1,6 млн АҚШ долларини ташкил қиладиган соатини кўз-кўз қилди.

Футболчининг бу қимматбаҳо соати Европа Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган Манчестер Юнайтедга қарши учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжумани вақтида ҳамманинг эътиборига тушган. Роналду тадбирга айнан шу соатни тақиб келгани айтилмоқда.

Британия матбуоти хабарига кўра, Роналдунинг бу соати швейцариялик соатсозлар томонидан тайёрланган бўлиб, унга оқ ва алвон рангдаги бриллиантлар териб чиқилган. Қайд қилинишича, бунга қадар Роналду нархи 130 минг доллар атрофида бўлган американча соат тақиб юрган.

Маълумотларга кўра, бу спорт оламидаги энг қимматбаҳо соат эмас. Бир қанча вақт муқаддам машҳур боксчи сотиб олган соат нархи 18 млн долларни ташкил қилган.

Манба: www.turon24.com
Киритилди: 23:06, 29.10.2018.
Ўқилди: 7035 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6587]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5389]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3612]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2715]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2349]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2317]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2304]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2219]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2153]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2067]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.