Кириш Регистрация

«Навбаҳор» Тошкентда «Пахтакор»ни мағлуб этиб, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритмоқчи

Баҳо:
+ | -

Бугун "Навбаҳор" клуби қароргоҳида тезкор йиғилиш ўтказилди. Унда Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоров, шаҳар ҳокими Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов ва клуб вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков ҳамда клуб мураббийлар штаби ва футболчилар иштирок этишди. Бу ҳақда "Навбаҳор" мухлислар клубининг телеграмдаги саҳифаси хабар тарқатди.

Йиғилишда бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, футболчилар томонидан муаммо йўқлиги, барчаси аъло даражада эканлиги эътироф этилди. Раҳбарлар эса «Пахтакор» билан бўладиган учрашувда фақат ва фақат ғалаба қозониш кераклигини вазифа қилиб белгилашди.

"Чемпионатда ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Қолган учрашувларда максимал натижа қайд этиб, кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Сафарда ҳам «Навбаҳор»нинг ғалабали сериялари бошланиш вақти келгандур? Чунки охирги пайтларда меҳмондаги учрашувларда ҳам ҳудди «Навбаҳор» ўз майдонида ўйнаётгандей хис қилмоқда. Демак мухлислар ёлғизлатиб қўймайди. Бунга жавобан «Навбаҳор» сафарда ҳам ғалабали серияларни бошлаши лозим! Мухлислар ўз суюклиларини ҳеч қачон ёлғизлатиб қўймайди хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин. Шундай экан «Навбаҳор» ҳам, мухлислар ҳам асло чекинмайди. Мен албатта ишонаман, 1 ноябрь куни «Пахтакор» мухлисларидан «Навбаҳор» мухлислари кўп бўлади", — дея таъкидлади вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров.

Киритилди: 21:56, 30.10.2018.
Ўқилди: 7092 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6459]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [5762]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4789]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3994]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3872]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3664]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3236]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2877]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2737]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2055]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.