Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Андрей Канчельскис: «Йигитлар борларини беришди»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" - "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Андрей Канчельскис ва посбонимиз Акбар Тўраевлар иштирок этишди.

- Яхши ўйин бўлди. Албатта натижа биз учун ижобий кўриниш олди. Кубок финалида ютқазгач, "Пахтакор" футболчиларига руҳий томондан қийин эди. Нима бўлган тақдирда ҳам яхши таркибга ва ижрочиларга эга бўлган яхши жамоага қарши ўйнадик. Футболчиларимиздан хурсандман. Улар бугун борларини бериб катта иштиёқ билан ижобий натижа учун ҳаракат қилишди. Таркиб борасида айрим муаммоларга дуч келганимиз сабабли учрашув қайдномасида захирадан атиги уч нафар майдон ўйинчилари жой олишди, холос. Қандай ҳолат бўлишидан қатъи назар, мақсад сари интилмоқдамиз. Олдинги учрашувга қараганда бугун ҳимояда анча тартибли ўйин кўрсатдик. Муаммолар бор эди. Шунга қарамай, иккита имкониятда гол уришимиз мумкин эди. Остон Ўрунов ва Сардор Сулаймонов вазиятлардан фойдалана олишмади. Бир сўз билан айтганда, бор кучларини бериб ўйнашгани учун йигитларга миннатдорчилик билдираман.

Шерзод Каримов олдинги учрашувда жароҳат билан тўп сурганди. Мирзоҳид Ғофуровни эса эски жароҳати безовта қилиб қолди. Дарко Никач эса ўзига бўлган талабни пасайтириб юборганлиги сабабли ёшлар жамоаси таркибига ўтказилди. У айни пайтда “Навбаҳор” жамоаси талабига жавоб бермаяпти.

Акбар Тўраев (“Навбаҳор” жамоаси дарвозабони): - Қийин ўйин бўлди. Жанговор дуранг десак ҳам бўлади. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар ҳимояда ишончли ҳаракат қилишди. Шунинг самараси ўлароқ дарвозамиз дахлсизлигини таъминлай олдик. "Пахтакор" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:14, 01.11.2018.
Ўқилди: 3734 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.