Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«Навбаҳор»нинг ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун имконияти қандай?

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда онлайн тарзида бронза медалларига эгалик қилаётган "Навбаҳор" расман чемпионлик курашидан чиқиб кетмаган. Наманганликлар назарий жиҳатдан ҳали чемпионлик учун кураши кўришлари мумкин. Аммо бунинг "Локо" қолган барча ўйинларда мағлубиятга учраши талаб этилади.

Андрей Канчельскис бошқарувидаги жамоа бор эътиборини келаси ОЧЛга йўлланма берувчи иккинчи поғонада қаратган. Бу борада улар "Пахтакор" билан жиддий рақобатлашишларига тўғри келади. Ҳозирча улар орасида фарқ 3 очкони ташкил қилмоқда. Агарда "Навбаҳор"нинг "Пахтакор" билан очколари сони тенглашиб қолса, унда регламент бўйича ўзаро ўйинлар натижасига мурожаат қилинади. Агарда шундай бўлса, унда "Пахтакор" устунликка эга. Чунки ушбу жамоалар ўртасидаги ўзаро курашда томонлар 1 мартадан ғалаба қозонган бўлса, икки ўйинда дуранг қайд этилган. Биринчи босқичдаги ўйинларда жамоалар ўз майдонларида бир хил — 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Иккинчи даврада эса Намангандаги ўйин 3:3 ҳисоби билан якунланган бўлса, Тошкентда ҳисоб очилмади.

Шу боис, очколар сони тенглашиб қолса, "Пахтакор" сафарда урилган голлари сони бўйича турнир жадвалида "Навбаҳор"дан юқори туради. Шу сабабли "Навбаҳор" ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишни истаса, очколар бўйича "Пахтакор"дан олдинга ўтиб олиши керак. Бунинг учун "Пахтакор" камида иккита ўйинда очко йўқотиши ва Канчельскис шогирдлари буёғига йўқотишларсиз чемпионатни якунлашлари талаб этилади. Назарий жиҳатдан "Навбаҳор"да ҳозирча барча имконият сақланиб қолган. Аммо уларнинг чемпионлик ёки ОЧЛга йўлланма берувчи ўринга курашишлари ўзларига боғлиқ эмас. Яъни, "Навбаҳор" буёғига рақибларини очко йўқотишини кутиб, ўзлари қолган барча ўйинларни ғалаба билан якунлашлари керак.

"Навбаҳор"нинг қолган ўйинлар жадвали:

"Металлург" - "Навбаҳор" (4 ноябрь)
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" (10 ноябрь)
"Бухоро" - "Навбаҳор"(25 ноябрь)
"Навбаҳор" - "Локомотив" (30 ноябрь)

"Навбаҳор" тарихидаги энг яхши натижа: чемпионлик (1996)

Ўтган йилги натижаси: 5-ўрин (2017)

Бу йил эгаллаши мумкин бўлган энг юқори эҳтимолий ўрни: 1-2-3-4

Манба:  "Навбаҳор" клуби мухлислари телеграм саҳифаси.

Киритилди: 12:26, 04.11.2018.
Ўқилди: 8408 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.