Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Жаҳонгир Меҳмонов: "Навбаҳор" ОЧЛга тайёр"

Баҳо:
+ | -

"Лочинлар" чемпионат бошланганидан бери ажойиб ўйин кўрсатиб келмоқда. Биз "Навбаҳор" клуби футболчиси Жаҳонгир Меҳмонов билан боғланиб фаолияти ва чемпионат баҳслари ҳақида суҳбатлашдик.

- Суперлиганинг 28-турида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасига қарши баҳс олиб бординглар ва дуранг натижа қайд этдинглар. "Навбаҳор" анчадан бери сафарда очко ололмаётганди. Бу мураббийнинг тактикаси билан боғлиқми?

- Албатта "Пахтакор" чемпионатимизнинг энг кучли жамоаларидан бири. "Шерлар"га қарши жуда ҳам қийин бўлган учрашувни ўтказдик. Сафарда дуранг натижа қайд этиш ёмон натижа эмас. Бунда мураббийнинг ҳиссаси катта. Ўзимизга керакли бўлган 1 очкони олишга муваффақ бўлдик. "Пахтакор"дан очко олишнинг ўзи осон иш эмас.

- Андрей Кончельскис қандай мураббий экан?

- Янги бош мураббийимиз ажойиб инсон экан. Биздан кўпроқ меҳнат қилишимизни талаб қилади. Биз ҳам турнир жадвалида яхши ўринни эгаллаш учун бор кучимиз билан кураш олиб боряпмиз.

- "Навбаҳор" ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга яқин турибди...

- Тўғри, бизнинг асосий мақсадимиз ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш ва ушбу мусобақада муносиб иштирок этиш. Биз мухлисларимизга ОЧЛ мусобақасини совға қилмоқчимиз. Наманганлик футбол мухлислари халқаро майдонлардаги учрашувларимизни кўришни исташмоқда.

- Кончельскис қандай мураббийлар сирасига киради?

- Ушбу мураббий кўпроқ ҳужумкор футболни ёқтирар экан. Бу инсон футболчилик пайтида кучли жамоаларда фаолият олиб борган. Биз биринчи маротаба ушбу мураббий билан ишлаяпмиз. Кончельскис ҳозирча футболчилар билан яхши муносабатда. Бир сўз билан айтганда, ушбу инсон Европа футболи ҳавосидан баҳра олган. Биз ушбу инсондан кўп нарсани ўрганишимиз керак.

- Чемпионат тугашига ҳам бир нечта тур қолди. "Навбаҳор" жамоаси олдида қийин учрашувлар бор. Ушбу ўйинларга қай даражада тайёргарлик кўряпсизлар?

- Суперлига баҳсларида ҳар бир ўйин жуда ҳам қийин ўтмоқда. Осонлик билан мағлуб этадиган жамоанинг ўзи йўқ. Чемпионатда ўтказган ўйинларимизнинг барчаси биз учун қийин бўлган. Ғалаба қозонганимизда ҳам ўша ғалабаларни осонлик билан қўлга киритмаганмиз. Барчаси қийинчилик билан қўлга киритилган. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш учун тинмай меҳнат қиламиз.

- "Навбаҳор" жамоаси ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритса ушбу турнирга тайёрмисизлар?

- ОЧЛ мусобақаси Осиё миқёсида нуфузли мусобақа ҳисобланади. Биз ушбу турнирда иштирок этиш учун чемпионат аввалидан тинмай меҳнат қилиб келмоқдамиз. Биз барчасига тайёрмиз.

- Чемпионат аввалида стадионларга мухлислар ташриф буюришаётган эди. Мавсум сўнгига келиб мухлислар ташрифи сезиларли даражада пастлади. Бунга нима сабаб бўлиши мумкин?

- Тўғри айтдингиз, чемпионат аввалида стадионга кўпроқ мухлислар ташриф буюришаётган эди. Ҳозир кун қисқаргани учун ва ўйинлар эрта бошланаётгани учун мухлисларнинг стадионга келиши бироз пасайган бўлиши мумкин. Суперлига баҳслари бўлаётган вақтда баъзи мухлислар ишда бўлишади айрим мухлислар эса кун совуқлиги сабабли стадионга келишни ўзларига эп кўришади. Лекин "Навбаҳор" мухлислари об-ҳавонинг фарқи йўқ. Мухлисларимиз доим биз билан бирга. Биз бир жамоамиз.

Абдуллоҳ суҳбатлашди

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:49, 04.11.2018.
Ўқилди: 3518 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.