Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Одил Аҳмедов гол урди, «Шанхай СИПГ» Хитой чемпионига айланди!

Баҳо:
+ | -1

Хитой суперлигасининг 29-тури доирасида «Шангхай СИПГ» жамоаси «Бейжинг Ренье»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Одил Аҳмедов олис масофадан аниқ зарба бериб, тўпни дарвоза "тўққизлиги"га "михлаб" қўйди. Иккинчи бўлим бошида клуб тўпурари Ву Лей ҳисобдаги фарқни оширди. Ушбу турда «Гуанчжоу Эвергранд» мағлубиятга учради. Натижада, бу икки жамоа орасидаги фарқ 8 очкога етди. Чемпионат тугашига битта тур қолганида 68 очко тўплаган «Шангхай СИПГ» чемпионликни расмийлаштирди.

«Шангхай СИПГ» ўз тарихида илк марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Жамоа ўтган йили кумуш медалларни қўлга киритган бўлса, икки йил аввал бронза медалига эга чиққанди. Бундан аввал «Гуанчжоу Эвергранд» клуби кетма-кет 7 марта чемпионликни қўлга киритганди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:30, 07.11.2018.
Ўқилди: 6871 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7250]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3366]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2405]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2341]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2292]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2282]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2217]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2004]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1931]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик