Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Руни хайрлашув учрашувини захира ўриндиғида бошлайди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт "Ди Си Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни АҚШга қарши кечадиган ўртоқлик ўйинини захира ўриндиғида бошлашини маълум қилди. Унинг интервьюсини Sky Sports чоп этган.

"У 10-рақам остида майдонга тушмайди, чунки ўйинни асосий таркибда бошламайди. Сардорлик масаласига келсак, Уэйн охирги марта жамоа сафида майдонга тушганида Ҳендерсон боғични дарҳол унга берган эди. Ўйлашимча, бу сафар ҳам барчаси майдондаги вазият ва ўйинчиларнинг ўзларига боғлиқ бўлади. Мен учун бу жуда жиддий аҳамиятга эга эмас", - деб айтиб ўтди Саутгейт.

Рунининг термадаги хайрлашув учрашуви 15 ноябрь, пайшанба куни «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 33 ёшли футболчининг хайрия фонди кўмагида ўтказилмоқда. Уэйн учун бу баҳс терма жамоа либосидаги 120-ўйин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи 2016 йилда халқаро фаолиятига якун ясаган эди. У жами ҳисобда 119 ўйинда 53 та гол киритган ва бу натижа билан "уч шерлар" тарихидаги энг яхши тўпурар саналади.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 12:27, 09.11.2018.
Ўқилди: 3384 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.