Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Ҳикмат Эргашев: «Қарс икки қўлдан чиқади»

Баҳо:
+ | -

Pepsi Суперлига 30-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар”  устози Ҳикмат Эргашев ва жамоа ҳимоячиси Акром Комилов  иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Ҳикмат Эргашев (“Бунёдкор” жамоаси мураббийи): -  Ўйин ажойиб тарзда кечди ва барчага манзур бўлди. Боиси, ҳар икки жамоа ушбу баҳсга пухта тайёргарлик кўрганди. “Навбаҳор” мухлисларнинг қўллаб –қувватлашлари остида  яхши ўйин намойиш этди. Ахир, айтишадику, Наманганда Бразилия терма жамоаси ҳам ютолмайди, деб.

Учрашув анча қизиқарли тарзда кечди, лекин жамоамизга бироз омад етишмади.

Бугунги ҳакамликдан қониқмадик. Боиси, қарс икки қўлдан чиқади. Бизнинг дарвозамизга 11 метрли жарима зарбаси белгиланди. Лекин Дилшод ва Жавлоннинг қўлидан тортиб, йиқитилганда, ҳакамлар бунга эътибор қаратишмади. Шунингдек, Жавлоннинг нега майдондан четлатилганини  ҳам тушунмадим. У жамоа сардори ва ҳакамнинг қарорига эътироз билдиришга ҳаққи бор. Ҳакамларни назорат қиладиган қўмита бор ва буни ўзлари кўриб чиқишади. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Биз совриндорлар сафидан жой олиш учун  охиригача кураш олиб борамиз. Ҳали олдинда яна  2та тур бор. У ёғини эса вақт кўрсатади.

Бугунги ўйинда мезбонлар таркибида Азизбек Турғунбоев яхши ўйин намойиш этди.  

Матбуот анжумани Эргашев ва Комилов   Акрамжон Комилов (“Бунёдкор” жамоаси ҳимоячиси): -  Менимча, бугунги ўйин барчага ёқди. Биринчи бўлимда анча яхши ўйин намойиш этдик. Лекин 2-бўлимдаги биргина пенальти бизни руҳан чўктириб қўйди.

Ўша вазиятда 11 метрли жарима зарбаси бормиди, йўқмиди, тўғриси, аниқ билмадим, буни ЎФАдагилар кўриб чиқишади. Тўғри, Наманганда тўп суриш қийин. Шундай бўлса-да, биз мезбонларга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Мабодо ғалаба қозонганимизда, 3-ўринга кўтарилиб олган бўлардик.

Бугун биргина 11 метрли жарима зарбаси ўйин тақдирини ҳал қилди. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга интиламиз. “Навбаҳор” жамоасига ҳам кейинги баҳсларда омад тилаб қоламан.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 08:25, 11.11.2018.
Ўқилди: 2893 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.