Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Ўзбекистон терма жамоасида ўзгаришлар кузатилди. Бугун футболчилар Австралияга учиб кетади

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 11-22 ноябрь кунлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўқув машғулот йиғинини ўтказади.

Бугун футболчилар ва мураббийлар штаби Тошкент вақти билан соат 21:20да Тошкент - Сеул - Брисбен йўналиши бўйлаб Австралияга йўл олади.

Эктор Купер шу ҳафтанинг бошларида миллий терма жамоанинг Австралияга йўл оладиган таркибини эълон қилганди.

Аммо бугунги кунга келиб уч нафар футболчи жароҳати туфайли Брисбендаги йиғинда ва Ливан ҳамда Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинларида қатнаша олмаслиги маълум бўлди.

Булар терма жамоа сардори, яқинда "Шанхай СИПГ" таркибида Хитой чемпионига айланган Одил Аҳмедов ҳамда "Пахтакор" футболчилари Фаррух Сайфиев ва Жасур Яхшибоев.

Шунингдек, "Пахтакор"нинг яна бир аъзоси дисквалификация туфайли ўртоқлик ўйинларида қатнаша олмайди. Шунга қарамай, Эктор Купер Машариповни Австралияга олиб кетишга қарор қилди. Чунки Машарипов расмий ўйинларда майдонга туша олади. Бош мураббийнинг истеъдодли ярим ҳимоячидан умиди катта бўлиб, Жалолиддин Машарипов 2019 йил январда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида жамоамизга ёрдам бериши учун мураббий шундай қарорга келмоқда.

Демак, бугун Австралияга қуйидаги футболчилар йўл олишади: 

Дарвозабонлар:

Игнатий Нестеров (“Локомотив”)

Элдорбек Суюнов  (“Пахтакор”)

Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")

Ҳимоячилар:

Анзур Исмоилов (“Локомотив”)

Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор")

Владимир Козак(“Пахтакор”)

Егор Кримец (“Пахтакор”)

Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")

Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)

Достон Турсунов ("Нефтчи")

Одил Ҳамробеков ("Насаф")

Олег Зотеев ("Локомотив")

Ярим ҳимоячилар:

Икром Алибоев ("Локомотив")

Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия)

Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор")

Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)

Элдор Шомуродов(“Ростов”, Россия)

Отабек Шукуров  (“Шаржа”, БАА)

Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")

Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")

Ҳужумчи:

Бикмаев Марат (“Локомотив”).

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 16:33, 11.11.2018.
Ўқилди: 11991 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.