Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-0 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 0-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ўзбекистон Ливанга қарши учрашувни қайси стадионда ўтказиши маълум бўлди (фото)

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Терма жамоамиз футболчилари ва мураббийлар штаби кеча тунда Тошкентдан йўлга чиқишди.

Аввалроқ Брисбен шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон делегацияси расмийлари бугун Ливанга қарши ўртоқлик ўйини бўлиб ўтадиган "CBUS Super Stadium" ўйингоҳига ташриф буюришди ва бу ердаги шароитлар билан яқиндан танишишди. 

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, стадионда шароитлар аъло даражада муҳаё қилинган.

Стадион 27 000 нафар мухлисга мўлжалланган бўлиб, бу ерда "Gold coast United" футбол жамоаси учрашувларни ўтказади. Бундан ташқари, "Gold coast Titans" регби жамоаси ҳам шу стадионда иштирок этади.

Ўйингоҳда 25 нафар футболчига мўлжалланган иккита кийим алмаштириш хонасии, музли бассейн, жакузи мавжуд. Шунингдек, мураббий футболчилар билан назарий ўқув жараёнларини ўтказиш учун алоҳида хона ҳам бор. Стадион чими аъло даражада, сифатли ва чиройли футбол намойиш қилиш учун тайёр.

Умид қиламизки, миллий терма жамоамиз 15 ноябрь куни ушбу стадионда Ливанга қарши учрашувда мазмунли ўйин кўрсатиб, юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларини хурсанд қилишади.















Манба: UFA
Киритилди: 12:44, 12.11.2018.
Ўқилди: 9606 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик