«Милан» ҳужумчиси Гонсало Игуаин ўйин А сериянинг 12-тури доирасида бўлиб ўтган «Ювентус»га қарши ўйинда майдондан четлатилгани учун жазоланди.
Баҳснинг 83-дақиқасида учрашув бош ҳаками Паоло Маццолени аргентиналик футболчи рақиб ҳимоячиси Медхи Бенатиага нисбатан ишлатилган қоидабузарлик учун сариқ карточка кўрсатди. Бундан жаҳли чиққан Игуаин ҳакам қарата ўшқирди. Рефери унга дарҳол иккинчи огоҳлантиришни берди ва майдондан четлатди. Гонсало бундан жуда ғазабландики, икки жамоа футболчилари уни ҳакамдан узоқлаштиришга ҳаракат қилишди.
Видеотакрорлаш шуни кўрсатдики, Игуаин ҳакамга қарата: «Сен фақат менга қарата ҳуштак чаласан!», — дея бақирган.
Мазкур четлатиш учун Гонсало Игуаин А сериянинг иккита ўйинига дисквалификация қилинди.