Эртага, 15 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливанга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
ЎФА Матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон - Ливан учрашувини Шон Эванс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар бошқаради.
Рефери ассистентлари - Натан Макдональд ва Жорж Лакриндис. Тўртинчи ҳакам - Жарред Гиллет.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон – Ливан учрашуви Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади.