Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Станислав Черчесов: «Йил сўнггигача жамоада катта ўзгаришлар бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

ЦСКА футболчиси Фёдор Чалов Чемпионлар Лигасидаги ажойиб ўйини туфайли миллий жамоадан чақирув олди. Бу ҳақда Россия термаси бош мураббийи Станислав Черчесов Германия ва Швецияга қарши учрашувларга таркиб танлаш чоғида берган интервьюсида гапирди.

У шунингдек, «Краснодар» ҳужумчиси Арини нима сабабдан чақирмаганини изоҳлаб, термада биринчи рақамли дарвозабон ролини яна Андрей Лунёв бажаришини қўшимча қилди.

Шунингдек, Черчесов «Спартак» бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга ҳам тўхталиб, «қизил-оқлар» раҳбариятидан ҳеч ким у билан боғланмаганини таъкидлади.

- Аввалроқ Россия ёшлар термаси манфаатларини ўйлаган ҳолда, бош жамоага ёш футболчиларни чақирмаётганингизни айтгандингиз. Аммо ҳозирги рўйхатдан Фёдор Чалов ва Ильзат Ахметов ўрин олишди. Бу факт ушбу футболчиларнинг катталар термасига расман ўтишганига ишорами?

- Ахметов энди ёшлар термасида ўйнамайди. Боз устига, ноябрда уларнинг ўйинлари йўқ, демак футболчиларни чақиришимиз мумкин. Чаловга келсак, у ЕЧЛ ва миллий чемпионатдаги ўйинлари орқали ушбу рўйхатга киришга муносиблигини исботлади.

- Кирилл Набабкин нега чақирилди?

- У тажрибали ҳимоячи, ЕЧЛда стабил ўйин кўрсатди, ички чемпионатда ҳам ишончли тўп суряпти. Бизни олдинда Германия ва Швецияга қарши осон бўлмаган ўйинлар кутиб турибди, бу баҳсларда бизга ўзига ишончи юқори мудофаа чизиғи керак.

- Агар Игорь Смольников жароҳат олмаганда, Набабкин чақирилмасмиди?

- Аниқ нимадир деёлмайман. Айни пайт миллий жамоага ёрдам бериши мумкин бўлган барча футболчиларни синовдан ўтказамиз.

- ЖЧдан сўнг дам олмаган Марио Фернандес ва Роман Зобнин чарчагандек тасаввур уйғотишмаяптими?

- Йўқ. Уларнинг жамоасида турлича руҳий ҳолат ҳукм сураётганини унутмаслик лозим. Ўз клубларига ёрдам беришмоқда. Бинобарин, Зобнин «Спартак»да бошқа позицияда тўп суради.

- «Спартак» мавзуси очилган экан, ушбу клубни бошқаришингиз мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга тўхталсангиз.

- Бу жамоа раҳбариятидан ҳеч ким мен билан боғланмади. Ўзимизнинг мутасаддилар ҳам ушбу масалада нимадир дейишмади. Демак, ё улар рад жавоби беришган ёки клуб билан алоқа ўрнатишмаган.

- Андрей Лунёв ҳозирда Россия термасининг асосий дарвозабоними?

- Ҳа, у биринчи рақамли. Лекин биз мавжуд вазиятни ҳар куни кўриб чиқ-япмиз. Шуниси аниқки, таркибимиздаги дарвозабонлардан кўнглимиз тўлмоқда, улар сўнгги бир ойни кўтаринки кайфиятда ўтказишди.

- Жароҳат олган Денис Черишев кейинги ўйинларга тайёрми?

- У ўзини яхши ҳис этмаётгани боис, тез кунда қўшимча текширувдан ўтади. Вазият ўзгариши мумкинлигини ҳис қиляпмиз. Ҳа, у чақирилган, аммо келишигача бир ҳафта бор. Агар Денис тайёр бўлса, жамоага қўшилади. Акс ҳолда, таваккал қилмаймиз.

- Ўтган ойни ажойиб ўтказган Арини нега чақирмадингиз?

- Биз уни яхши биламиз, барқарорлигини кўриб турибмиз. Аммо йил сўнгигача жамоада катта ўзгаришлар қилмоқчи эмасмиз.

- Александр Головиннинг «Монако»си ютқазишда давом этяпти. Унинг ҳолати хавотирланарлими?

- Аввалги йиғин арафасида ҳам шундай ҳолат кузатилганди. Аммо Головин сафимизга қўшилиб, нималарга қодирлигини кўрсатганди. Унинг ҳолатини кўряпмиз, аввалгидан ҳам яхши. Сашада бирор муаммони сезмадим.

- ЖЧдан кейин уч ой ўтгач, ака-ука Миранчукларни термага қайтардингиз.

- Дастлабки йиғинда уларнинг ҳолатлари бизни қониқтирмаганди. Ҳозир эса ўзларини бироз тиклаб олишди.

-  Германия термасига қарши баҳсда тактик тажрибаларни кўрамизми?

- Аввал футболчиларга баҳо бериш лозим. Ўйин ўртоқлик мақомида, демак олтита захира алмаштириш имконияти туғилади. Эҳтимол, барчасидан фойдаланармиз - ҳам темпни сақлаш, ҳам расмий учрашувларга муваффақиятли тараддуд кўриш учун.

- Германиялик ҳамкасбингиз Йоахим Лёвнинг ишлари яхшимас. Мабодо Россия термаси ғалаба қозонса, ушбу мутахассис истеъфога чиқиши мумкинлигини биласизми?

- Яқинда Лондонда бирга нонушта қилганимизда, унинг овози ва кайфиятида хавотир борлиги сезилмади. Лёв юксак савиядаги мураббий. Ҳа, уларнинг натижаси қониқарли бўлмаяпти, аммо Германия сифатли футбол кўрсатмоқда. Уларда ҳозир авлодлар алмашуви, ўзгаришлар даври. Бизни қийин ўйин кутиб турибди.

- Усейн Болт билан учрашувингиз ҳақида гапирсангиз. У Россия термасига чақиришингизни сўрамадими?

- У билан жаҳон чемпионати финалида кўришгандик. Бу воқеа лифтда рўй бергани учун сифатларини кўрсатолмаган. Умуман, Болт иштирокидаги ўйинни кўриб чиқдим: тезлик бор, аммо футбол - бошқача спорт тури, бу ерда фақат тезликнинг ўзи билан мақсадни амалга ошириб бўлмайди. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, Усейнга тасанно. 

Манба: InterFutbol
Киритилди: 09:07, 16.11.2018.
Ўқилди: 2423 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.