Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Миллий олимпия қўмитасида енгил атлетика учун спортчиларни селекция қилиш масаласи муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси томонидан ноолимпия спорт турлари билан шуғулланаётган спортчиларни олимпия турларига йўналтириш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бугунги кунгача бир қатор селекцион турнирлар, турдош спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил қилинди. Мақсад аниқ – ноолимпия йўналишида фаолият олиб бораётган спортчиларни олимпия спорт турларига йўналтириш ва улар орқали Олимпиада учун захира тайёрлаб боришдир.

Ана шу ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида бугун Миллий олимпия қўмитасида учрашув ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси, Ўзбекистон пауэрлифтинг федерацияси ва Ўзбекистон армрестлинг федерацияси раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган учта федерация вакиллари билан учрашувда мазкур спорт турларида фаолият олиб бораётган спортчиларни енгил атлетикага йўналтириш масаласи муҳокама қилинди.

Унга кўра, полвонлар енгил атлетиканинг ядро улоқтириш, босқон улоқтириш каби спорт турларида синаб кўрилади. Бир неча кундан сўнг спортчилар тайёргарликни бошлашади. Декабрь ойида эса селекцион мусобақа ташкил қилинади.

Маълумот учун, енгил атлетика Олимпия ўйинларида энг кўп медаллар ўйналадиган спорт тури ҳисобланади. Икки йил олдин Бразилияда ўтказилган Олимпиадада спортнинг ушбу тури бўйича 47 та медаллар жамланмаси ўйналган. 

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 19:19, 20.11.2018.
Ўқилди: 1613 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.