Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Равшан Ҳайдаров: «Февралда Европага чиқамиз»

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ, Миллий олимпия қўмитасида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирокида матбуот анжумани ташкил қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Анжуманда «Dubai Cup» мусобақаси якунлари, Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Токио 2020 Олимпиадасига атаб ишлаб чиқилган стратегияси, режалар ва йиғинлар ҳақида маълумот берилди.

Терма жамоа ҳақида

Авваламбор шуни қайд этиб ўтишим лозимки, Олимпия терма жамоамиз учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Токио Олимпиадаси йўлида стратегия ишлаб чиқдик. Шу мақсадда ОТЖ учун турли йиғинлар ташкил этиб келмоқдамиз. Бу борада ишлар аллақачон бошланган. Ўйинчиларни саралаб олиш жараёни ҳозир ҳам давом этмоқда. Таркиб шакллантирилмоқда. Бу бўйича кенг миқёда ишлар олиб бормоқда. Нафақат жисмонан, балки рухий томонлама ҳам ишланмоқда. Терма жамоа учун кучли психологларни ҳам жалб қилганмиз”.

DubaiCup” мусобақаси ҳақида

Яқинда Бирлашган Араб Амирликларида якунланган “Dubai Cup»”мусобақаси йил давомида қилинган ишлар самарасини кўрсатиб берди. Нуфузли турнир давомида Япония, БАА, Қувайт каби яхши савиядаги терма жамоалар билан ўйинлар ўтказдик. Бундай рақибларга қарши баҳсларда жамоамизнинг кучини кўриб олиш имконияти бўлади. Йиғиндан унумли фойдалана олдик деб ҳисоблайман.

Келгуси режалар

Тайёргарлик режамиз кунма-кун тузиб чиқилган. Декабрь ойида Тошкентда йиғин бошланади. Унда жисмоний тайёргарлик бўйича иш олиб борилади. Январда эса Туркияда йиғин ташкил қилинади. Словакия ва Озарбайжон терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашуви ҳам режалаштирилмоқда. Февраль ойида эса Европада бўлиб ўтадиган йиғинда иштирок этамиз.

Таркибни шакллантириш масаласида муаммо юзага келмаяптими?

Олимпия терма жамоасида йиғилган футболчиларимиз орасида U-23 жамоамизда ўйнаган йигитлар ҳам бор ва бу борада уларнинг ўзига хос тажрибалари бор деб бемалол айта оламан. Умуман олганда, селекция ишлари кенг қамровда олиб борилди. Кўплаб футболчиларга имконият берилди. Жамоани шакллантириш узоқ давом этадиган жараён. Ушбу терма жамоамиз учун 165 нафаргача футболчи синаб кўрилди. Уларни жисмоний ва рухий тестлардан ўтказганмиз. Бундан ташқари, клубларимиз мураббийлари билан ҳам мунтазам алоқадамиз.

Манба: Stadion
Киритилди: 14:19, 24.11.2018.
Ўқилди: 5276 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.