Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Осиё айиғи» – Мурод Хонтўраев яна бир марта пичоқланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Спортчи Тошкент шаҳридаги “Тошкент” савдо марказида бугун, 26 ноябрь куни пичоқлаб кетилди.

Яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев Тошкент шаҳридаги “Тошкент” савдо марказида пичоқлаб кетилди. Воқеа бугун, 26 ноябрь куни содир этилган. Ҳозирда Мурод Хонтўраев Тошкент шаҳар 1-сонли клиник шифохонасига олиб келиб жойлаштирилган.

Ушбу ҳолат бўйича Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят иши очилган, тергов ҳаркатлари олиб борилиши устидан прокуратура назорати ўрнатилган.

Мурод Хонтўраев шу йилнинг 21 июнига ўтар кечаси Юнусобод тумани ҳудудидаги тунги клуб рўй берган можаро иштирокчиси бўлган, у кўкрак қисмига пичоқ билан берилган зарбадан жароҳат олганди. У кейинроқ шифохонадан милицияга сўроқ бериш учун олиб кетилган, суд ҳукми билан қамоққа олинган эди.

Суд Хонтўраевни ЖК 277-моддаси 3-қисми “а” банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан безорилик содир этилиши) бўйича айбдор деб топган. Аввалроқ Хонтўраевга 3 йиллик қамоқ жазоси хавф солаётганди. 12 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судида Мурод Хонтўраевга жарима тарзида жазо қўллаган бўлиб, спортчи энг кам ойлик иш ҳақининг (172 240 сўм ҳисобида) 94 баравари миқдорида жарима (16 190 560 сўм) тўлаб, озодликка чиқди.

Мурод Хонтўраев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Оилали ва икки нафар фарзанди бор.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:21, 26.11.2018.
Ўқилди: 14688 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.