Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

ЕЧЛ. «F» гуруҳи. «Манчестер Сити» мағлубиятдан қутулиб қолди, плей-оффга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигаси ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири бўлган "Манчестер Сити" гуруҳда "Лион"га қарши иккинчи ўйинда ҳам ютқазиши мумкин эди. Шаҳарликлар бир амаллаб мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Биринчи бўлимда мезбонлар футболчиси Максвел Корне иккита ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Иккинчи бўлим бошида франциялик футболчи олис масофадан айланма зарба бериб, ҳисобни очди. Манчестерликлар тезда "стандарт"дан ҳисобни тенглаштиришди: бурчакдан етказилган узатмани Лапорт бош билан дарвозага буриб юборди.

Ўйин тугашига 9 дақиқа қолганида яна ўша Корне яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва дарвозани ишғол қилди. Орадан 2 дақиқа ўтиб "Сити" яна бир бурчак тўпини ўйинга киритди ва бу сафар Агуэро бош билан дарвозани забт этди — 2:2.

Ушбу ғалабадан кейин "Манчестер Сити" 10 очко билан нафақат кейинги босқич масаласини ҳал қилди, балки гуруҳда 1-ўринни эгаллаш имкониятини ўзида сақлаб қолди. Гвардиола жамоаси сўнгги турда "Хоффенхайм"га қарши баҳс олиб борса, "Шахтёр" ва "Лион" клублари плей-оффнинг иккинчи йўлланмаси учун ўзаро тўқнаш келадилар. Дарвоқе, донецкликлар бугун "Хоффенхайм" майдонида бўлиб ўтган учрашувнинг сўнгги дақиқасида ғалабани илиб кетишди.

ЕЧЛ, "F" ГУРУҲИ, 5-ТУР
Лион Франция – Манчестер Сити Англия 2:2 (0:0, 2:2)
Голлар: 1:0 – 55 Корне, 1:1 – 62 Лапорт, 2:1 – 81 Корне, 2:2 – 83 Агуэро.
Лион – Антони Лопеш, Марсело, Марсал, Менди, Денайер, Фекир (Траоре, 84), Ндомбеле, Депай, Ауар, Корне (Терье, 89), Рафаэл (Тете, 74).
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Стоунз, Уокер, Зинченко, Сильва, Фернандиньо, Стерлинг, Марез, Сане (Делф, 71), Агуэро (Фоден, 90).
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (23), Стерлинг (34), Менди (62).

Хоффенхайм Германия – Шахтёр Украина 2:3 (2:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 13 Исмаили, 0:2 – 15 Тайсон, 1:2 – 17 Крамарич, 2:2 – 40 Цубер, 2:3 – 90 Тайсон.
Хоффенхайм – Бауманн, Нордтвейт (Гриллич, 84), Фогт, Бичакчич, Шульц (Грифо, 84), Демирбай, Цубер (Нелсон, 77), Кадержабек, Бельфодиль, Салаи, Крамарич.
Шахтёр – Пятов, Хочолава, Кривцов, Исмаили, Данченко (Бутко, 90), Коваленко (Дентиньо, 85), Степаненко (Алан Патрик, 77), Тайсон, Майкон, Матвиенко, Мораес.
Огоҳлантиришлар: Степаненко (37), Салаи (58), Матвиенко (68), Фогт (89), Кривцов (90), Данченко (90), Пятов (90), Демирбай (90).
Четлатиш: Салаи (59).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:19, 28.11.2018.
Ўқилди: 3225 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.