Европа чемпионлар лигасининг "D" гуруҳида 5-турдан сўнг барча нарса ҳал бўлиб улгурди.
"Порту" ўз майдонида "Шальке"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада португалияликлар 13 очко билан гуруҳда 1-ўринни эгаллаган бўлса, германияликлар 8 очко билан плей-оффга йўл олишди. Бу гуруҳда сўнгги тур ўйинлари Европа лигаси плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритадиган жамоа номини аниқлаб беради, холос.
Европа чемпионлар лигаси, "D" гуруҳи, 5-тур
Порту Португалия – Шальке Германия 3:1 (0:0)
Голлар: 1:0 – 52 Эдер Милитао, 2:0 – 55 Корона, 2:1 – 89, пенальти Бенталеб, 3:1 – 90 Марега.
Порту – Касильяс, Фелипе, Макси Перейра, Теллес, Эдер Милитао, Марега, Оливер Торрес, Корона (Отавио, 79), Эррера (Эрнани, 85), Браими (Адриан, 74), Данилу Перейра.
Шальке – Фэрманн, Настасич, Налдо, Мендиль, Стамбули (Руди, 71), Бенталеб, Калиджури (Шопф, 62), Коноплянка, Маскарель, Скрибски (Харит, 46), Ди Санто.
Огоҳлантиришлар: Маскарель (28), Корона (78), Руди (86).