Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Баҳодир Аҳмедов: «Ишонч билдираётган йигитлар ишончимизни оқлашади»

Баҳо:
+ | -

Бугун пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида 1-4 декабрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати саралаш босқичидан олдин матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманида Эрон, Афғонистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоалари бош мураббийлари иштирок этишди. 

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов журналистлар саволларига жавоб берар экан, жумладан, шундай деди: “U-20 Осиё чемпионати саралаши пойтахтимизда ўтказилаётганидан мамнунмиз. Барча иштирокчи терма жамоаларни юртимизда кўриб  турганимиздан жуда хурсандмиз. Ўйлашимча, мусобақа қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтади. Биз мазкур терма жамоага футзалчиларни Тошкентда ёшлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақалар давомида саралаб олдик. Умид қиламанки, биз ишонч билдираётган йигитлар ишончимизни оқлашади. Менга терма жамоада Нодир Элибоев ва Рустам Умаровлар ёрдам беришади. Биргаликда бир жамоа бўлиб олдимизга қўйган мақсадга эришамиз, деб ишонаман”. 

Шунингдек, қолган терма жамоалар бош мураббийлари ҳам мусобақа ҳақида, унга тайёргарлик жараёнлари тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтишди. 

Абдулраззоқ Момрак (Афғонистон терма жамоаси бош мураббийи): “Тошкентда ташкил этилаётган мазкур мусобақада иштирок этаётганимиздан жуда хурсандмиз. Биз мусобақа олдидан Тожикистонда йиғин ташкил қилдик, ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. Етарлича тайёргарлик олиб бордик. Энди расмий ўйинларда натижага эришмоқчимиз”. 

Гуванч Канаев (Туркманистон терма жамоаси бош мураббийи): “Барча иштирокчи терма жамоаларга омад тилайман. Бизда бу ёшдаги футзалчилар ўртасида чемпионат йўқ. Шу сабабли биз мусобақалар ташкил этиб, ўзини ҳар томонлама кўрсата олган футзалчиларни саралаб олдик. Осиё чемпионати саралаш баҳсига тайёрмиз, деб айта оламан”. 

Ҳамид Шандизий Муқаддам (Эрон терма жамоаси бош мураббийи): “Биз мазкур мусобақа олдидан Аргентинада ўтган ёшлар ўртасидаги Олимпиада баҳсларида иштирок этдик. Ўша ўйинларда жамоамиз асосини анчагина шакллантириб олдик.  Гуруҳдаги рақибларимиз ўзига яраша кучли жамоалар. Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз”. 

Мустафо Афшарий (Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи): “Мен асли Эронданман. Тожкистонда футзални ривожлантириш учун мени таклиф қилишган. Олдимизга қўйилган мақсадга эришиш учун астойидил кураш олиб борамиз. Тўғри, осон бўлмайди, лекин биз курашларга тайёрмиз”. 

Нуржан Жетибаев (Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи): “Менинг фикримча, мусобақа анча қизиқарли ўтади. Барча жамоаларнинг имкониятлари тенг деб ҳисоблайман. 6та терма жамоа, 3та йўлланма мавжуд. Энг муносиблар Осиё чемпионатига боришига ишонаман”.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 15:24, 30.11.2018.
Ўқилди: 1590 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9568]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5614]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3851]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2985]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2395]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2355]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1708]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1577]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1481]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1419]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик