АҚШ қимматли қоғозлар ва фонд бозори қўмитаси (Securities and Exchange Commission) бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезерни жаримага тортди.
Америкалик афсонавий боксчи яширин рекламадан фойдалангани учун 614 000 доллар жарима тўлади. 1933 йилда қабул қилинган қонунга кўра, қимматли қоғозларни реклама қилаётган шахс ўзига берилаётган сумма ҳақида маълумот бериши шарт.
Лекин Мейвезер ўзининг ижтимоий тармоқлардаги миллионлаб ўқувчиларига реклама постини қўйиб бергани учун 300 000 доллар олганлигини эълон қилмади. Бу эса АҚШ қонунчилигида қатъий белгилаб қўйилган.