«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичнинг «Милан»га ўтиши барбод бўлиш мумкин. Боиси, 37 ёшли футболчининг оила аъзоларига АҚШда яшаш ёқиб қолган.
Швецияликлар қисқа муддатга бўлса-да Европага қайтишни исташмаяпти. Аввалроқ «Милан» Ибраҳимовични ярим йилга ижарага олиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатилганди.