Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Винченцо Монтелла: «Гаттузонинг мени айблаши нотўғри бўлди»

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг навбатдаги ўзгариш даври 2017 йилнинг ноябрига тўғри келиб, бу пайтда жамоага Винченцо Монтелла бош мураббийлик қилаётганди. Аммо унинг бошчилигида «россонери» барқарорликка эришолмади ва «Торино» билан ўйиндаги дурангдан сўнг клуб раҳбарлари мураббийнинг жавобини бериб юборишди. Энди, орадан 12 ой ўтиб, «Милан»нинг туринликлар билан навбатдаги учрашуви арафасида «қизил-қоралар» собиқ устози бўлиб ўтган воқеаларни ёдга олди.

 - Сизни дурангдан сўнг истеъфога чиқаришди. Бу сиз афсусланадиган ягона жиҳатми?

- Йўқ. Биринчидан, ўша ўйинда ғалаба қозонишимиз мумкин эди, кўплаб имкониятлар яратгандик. Иккинчидан, раҳбарият менга ишонмай қўйганди, бу яққол сезилаётганди. Менинг энг катта хатоим - жамоанинг келгусидаги мақсадлари ҳақида гапириб, раҳбариятни оммавий тарзда қўллаб-қувватлаганим. Оқибатда, биздан ҳаддан зиёд кўп нарса кутадиган бўлиб қолишди. Ваҳоланки, жамоамизда 11 нафар янги футболчи бор эди, уларнинг аксарияти Чемпионлар Лигасида ўйнаш тажрибасига ҳам эга эмасдилар. Имкон қадар камтарроқ бўлиш керак эди. Бошлаган ишимни якунлай олмаганимдан ўзимни ёқимсиз ҳис этдим. Биз янада сезиларлироқ ўсишга эриша олардик, аммо вақтимиз етарли эмасди.

- 11та трансферни ҳам қўллаб-қувватладингизми?

- Айрим келишувларни муҳокама қилдик, баъзи харидлардан эса улар амалга ошириб бўлингач хабар топдим - масалан, Андре Силвани олайлик. Бонуччининг трансферини мен хоҳлагандим, бу катта тажрибага эга футболчини қўлга киритиш учун ажойиб имконият эди. Чалханоглу ярим йиллик танаффусдан кейин келди. Натижада иккита позицияни ёпишга улгурмадик: ҳужум ташкил этадиган ярим ҳимоячилар ва форвард танқислиги кузатилди.

- Аммо Мирабеллининг айтишича, Калинич сизнинг ташаббусингиз билан олиб келинган экан.

- Уни жамоада кўришни хоҳладим. Бироқ бундан аввал Мората ва Батшуайи билан шартнома тузишга жуда яқин келгандик. Лекин ихтиёримизда 20 миллион қолганди, холос - бу пулга уларни сотиб олиш имконсиз.

- Маблағ Роналду харидига ҳам етмасди. Португалиялик юлдуз билан музокара ўтказилганини тасдиқлайсизми?

- Уриниш бўлганди.

- Бонуччига сардорлик боғичини ким берганди?

- Бу раҳбариятнинг қарори эди. Леога қўнғироқ қилиб, бу ҳимоячи боғичсиз ҳам етакчи бўлиши мумкинлигини таъкидладим. Клуб мендан янги ўйинчилардан бирига ушбу вазифани юклатишни талаб қилди. Эҳтимол, бу тўғри бўлгандир. Мен Лео ҳамда Биглиядан бирини танлашим керак эди, Лукасга эса бундай фикр ёқмади.

- Ўрнингизни Гаттузо эгаллади. У билан бирор марта қўнғироқлашганмисиз?

- Йўқ. Бирор маротаба бўлсада суҳбатлашмаганмиз. Унга айтмоқчи бўлганим, ўз интервьюсида жисмоний тайёргарлик билан боғлиқ муаммоларга алоҳида тўхталганида хато қилди. Мен учун бу жуда муҳим мавзу. Гаттузо ўз ишини яхши бажаряпти, аммо қандайдир муаммо бўйича айбни менга ағдариш нотўғри. Унга солиштирганда, «А» серияда ишлаш бўйича беш-олти йил кўпроқ тажрибага эгаман. Ўйлашимча, Гаттузодан кўпроқ нарса биламан. Ушбу мавзу юзасидан олиб бориладиган ҳар қандай баҳс-мунозарада ғолиб чиқишим аниқ. Жамоанинг қанча кўп югураётгани алоҳида масала, асосийси, бу ҳаракатлар қанчалик самара келтираётганига эътибор қаратиш керак.

- Ринони ҳам истеъфога чиқаришлари мумкин эди. Воқеаларнинг шундай ривожи сизни қониқтирармиди?

- Ҳеч қачон кимнингдир муваффақиятсизлигидан қувонмаганман. Ўз ишим ҳақида ўйлайман, бошқа нарсалар мен учун унчалик қизиқмас. Аниқроғи, мутлақо қизиқтирмайди.

- Ҳаттоки, Гаттузонинг биринчи учрашувида «Беневенто» сўнгги дақиқаларда гол урганидан кейин ҳам сизда ўч олганлик ҳисси пайдо бўлмадими?

- «Сампдория»да ишлаганимда, Бриньоли қўл остимда ўйнаган. У ўша учрашувда жамоаси манфаати йўлида фойдали иш қилибдими, демак уни яхши шуғуллантирган эканман.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 08:34, 13.12.2018.
Ўқилди: 3061 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.