“Ньюкасл” бош мураббийи Рафаэль Бенитес АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи деб эътироф этилди.
Ўтган ойда “қарғалар” кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозонди. 16-турдан кейин “Ньюкасл” 15-ўринда кетмоқда.
Шунингдек, ушбу номинацияга даъвогарлар қаторида Пеп Гвардиола (“Манчестер Сити”), Юрген Клопп (“Ливерпуль”), Маурисио Почеттино (“Тоттенхэм”), Марку Силва (“Эвертон”) ва Дэвид Вагнер (“Хаддерсфилд”).