Кириш Регистрация

Бухоро вилоятининг энг чекка туманида янги ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев аҳолининг барча қатламлари ўртасида спортни оммалаштириш, спорт билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар, спорт иншоотларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатини ўрганиш мақсадида Бухоро вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Вазир дастлаб Бухоро шаҳрида Ислом Каримов кўчаси ва Ибн Сино кўчаси кесишмасида 4 минг томошабинга мўлжаллаб қурилаётган Универсал спорт мажмуасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Президентимизнинг 2017 йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига қилган ташрифи доирасида берган топшириқларига асосан бунёд этилаётган ушбу спорт иншоотида 15 дан ортиқ спорт тури бўйича мамлакатимиз ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш имконияти яратилади.

2018 йилда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Бухоро вилоятида бешта спорт объекти қурилди.

Д.Набиев дастурга асосан вилоятнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланган, Туркманистон билан чегарадош Олот туманида қуриб фойдаланишга топширилаётган 25х11 м ҳажмдаги ёпиқ сузиш ҳавзасининг тантанали очилиши маросимида иштирок этди.

Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан Дилмурод Набиев Президентимиз томонидан республикамизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам спорт билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш вазифаси топширилганини таъкидлаб, фойдаланишга топширилаётган ушбу сузиш ҳавзаси келажакда ёшларни сузиш спорт турига қизиқишларини орттириб, уларни нуфузли халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишларида пойдевор бўлиб хизмат қилишига ҳамда Олот тумани аҳолисини сузиш спорт тури орқали соғломлаштиришга хизмат қилиши кутилаётганини маълум қилди.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар Бухоро вилоятида “Ёшлар ҳафталиги”, “Хотин-қизлар ҳафталиги”, “Маҳалла ва нуронийлар ҳафталиги” ва “Таълим муассасалари ҳафталиги” давомида 990 та спорт мусобақалари ташкил этилиб, уларда 130 нафардан мингдан ортиқ кишилар (шундан 43 минг нафар аёллар) иштирок этишди. Шунингдек, спорт иншоотлари ва ташкилотларда йўлга қўйилган оммавий бадантарбия машғулотларига 130 минг нафардан ортиқ аҳоли жалб этилди.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 20:03, 15.12.2018.
Ўқилди: 2245 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.