Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Индонезияда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган боксчилар рингга чиқди

Баҳо:
+ | -

Кеча, 17 декабрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди.

Чемпионат финалида Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган икки боксчи: Бобоусмон Ботуров ҳамда Иқболжон Холдоров бир-бирига рақиблик қилди.

69 кг вазн тоифасида ўтказилган жанг натижаси Бобоусмон Ботуров ҳисобига (2-3) ғалаба келтирди.

Эсингизда бўлса, ҳар икки боксчи ҳам Индонезия мусобақасида финалга чиқиб, Иқболжон Холдоров мўғулистонлик рақиби Баатарсух Чинзоригга 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Бобоусмон Ботуров эса қозоғистонлик рақиби Асланбек Шимбергеновни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, Ўзбекистоннинг умумжамоа бўйича қўлга киритган медалларини биттага кўпайтириб, Эрондан ўтиш вазифасига катта ҳиссасини қўшганди.

Мусобақа финалчиларининг тўлиқ натижаси қуйидагича:

-52 кг

Ҳасанбой Дўсматов – Худойназар Файзов 5-0

-57 кг

Абдулҳай Шораҳматов –  Отабек Холматов (жанг ўтказилмаган)

-63 кг

Алиёр Норалиев – Шунқор Абдурасулов (жанг ўтказилмаган)

-69 кг

Иқболжон Холдоров – Бобо Усмон Батуров  2-3

-75 кг

Фанат Қаҳрамонов – Одилжон Аслонов  4-1

-81 кг

Дилшодбек Рўзметов – Хуршид Абдуллаев  1-4

-91 кг

Рустам Тўлаганов – Мадиёр Саидраҳимов 1-4

+91 кг

 Улуғбек Мубинов – Обиджон Тоҳиров 5-0.

Манба: Stadion
Киритилди: 05:20, 18.12.2018.
Ўқилди: 4120 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик