Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Чим устида хоккей: Ўзбекистон терма жамоаси Афғонистонни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Покистоннинг Лаҳор шаҳри мезбонлик қилаётган чим устида хоккей спорт тури бўйича эркаклар ўртасидаги “Hockey Series Open” халқаро турнирининг биринчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Афғонистон вакилларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

17-22 декабрь кунлари ўтказиладиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 18 декабрь куни ўзининг биринчи учрашувини ўтказди ва афғонистонлик хоккейчиларга қарши майдонга тушиб, 11-0 ҳисобида зафар қучди.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси биринчи босқичдаги қолган гуруҳдошлари: Қозоғистон, Непал терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Жамоа 20 декабрь куни Непал жамоаси билан баҳслашса, 22 декабрь куни Қозоғистон жамоасига қарши ўйин олиб боради.

Гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган жамоа 2019 йил Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ушбу турнирнинг финал босқичига йўлланма олади. Ҳиндистондаги финал босқичида Токио-2020 Олимпиадаси учун йўлланма соҳиблари аниқланади.

Киритилди: 01:57, 20.12.2018.
Ўқилди: 2211 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.