Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Хоразмда бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жорий йилнинг 15-17 декабрь кунлари Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Гимнастика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 17 та жамоадан 500 нафарга яқин гимнастикачилар олти номинациядаги медаллар учун беллашишди.

Уч кун давом этган мусобақада 14 ёшгача бўлган қизлар, аралаш ва 45 ёшдан юқори бўлган аёллар жамоалари тайёрлаган композициялар ижро маҳорати, рақс ва гимнастика элементларини бажариш қобилияти бўйича баҳоланди.

Мусобақада гимнастика билан мунтазам шуғулланаётган спортчилар билан бирга мактаб ва коллежлар ўқувчилари, уй бекалари, корхона ва ташкилотлар ходимлари ҳам иштирок этди.

Мусобақа бош соврини – Ўзбекистон гимнастика федерацияси кубогини пойтахтнинг “Эвикидс” жамоаси қўлга киритди.

Бундан ташқари “Ёшлик” (Хоразм), “Шумтакалар” (Жиззах), “Янги кун” (Нукус), “Стар” (Самарқанд), “Дўстлик” (Андижон), “Боғишамол” (Навоий) ва “Шўх қизлар” (Жиззах) жамоаларининг чиқишлари юқори баҳоланиб, турли номинацияларда совринлар билан тақдирланди.

Киритилди: 02:00, 20.12.2018.
Ўқилди: 1965 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.