Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Дзюдо федерациясига янги раис сайланди, Умид Аҳмаджонов унга Токио Олимпиадасида олтин медаль олиш вазифасини юклади

Баҳо:
+ | -

Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган асосий масалалар ташкилотга янги раис сайлаб олишдан иборат эди. Шуни инобатга олган ҳолда федерация раҳбарлигига Азиз Камилов номзоди илгари сурилди.

Конференция иштирокчилари тақдим этилган номзодни қўллаб-қувватлашди ва шу тариқа Азиз Камилов Ўзбекистон дзюдо федерациясининг янги раиси лавозимига сайланди. Жамшид Насриддинов эса федерация бош котиби лавозимида фаолият олиб борадиган бўлди.

Конференция давомида сўзга чиққан Умид Аҳмаджонов янги раҳбарият олдига мамлакатимизда дзюдо оммавийлигини ошириш, Токио Олимпиадасида делегациямиз ҳисобига олтин медални тақдим этиш вазифасини қўйди. Ўз навбатида бунинг учун Миллий олимпия қўмитаси томонидан етарли шарт-шароитлар яратиб берилишини маълум қилди.

Дзюдо федерациясининг янги раиси эса ўзига билдирилган ишончни оқлаб, янгидан-янги муваффақиятларни қўлга киритишга тайёр эканлигини айтди. Ўз режалари билан таништириб ўтди. Ўз навбатида бунгача эришилган натижаларда, спортнинг бугунги кунда тутган мавқеида федерациянинг аввалги раҳбарияти ҳиссаси катта эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Маълумот учун, Камилов Азиз Якубжанович 1984 йилнинг 19 июнида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Оилали. Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 12:06, 20.12.2018.
Ўқилди: 3289 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.