Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳимоя маъқулми ёки ҳужум?

Баҳо:
+ | -

БАА майдонларида ўтадиган қитъанинг нуфузли мусобақасига ҳам оз вақт қолмоқда. Тўрт йилликнинг энг йирик турнирларидан бирига Ўзбекистон миллий жамоаси жиддий тайёргарлик кўраётганлиги барчамизга маълум. Эктор Купер бошчилигидаги термамиз сўнгги йиғинни Туркияда ўтказмоқда. Мақсад, албатта, чемпионлик бўлгандан кейин бош жамоамиздан мазмунли ва ишончли ўйин талаб этилади. Хўш, бу галги мусобақада қандай ўйин намойиш қилсак, юксак натижага эриша оламиз? Боз устига, термамизга топ-ҳужумчилар етишмаётган бир пайтда қайси футболчилар орқали шоҳсупанинг юқорисига кўтарилишимиз мумкин?

Кўпчилик ушбу мусобақада вакилларимизнинг имкониятларини у қадар юқори баҳоламасада, лекин оз бўлсада ижобий томонимизни ҳам айтиб ўтишмоқда: жорий йил бошида Осиё чемпиони бўлган ёшлар туфайли термамизга бўлган ишонч минимал даражада сақланиб турибди. Бу ўринда асосий эътиборни ёшларга қаратиш фикридан йироқмиз. Чунки бу галги мусобақада энг оптимал таркибга эга жамоалар иштирок этишади. Бу сафар шижоат билан бирга тажриба ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Шундан хулоса қилиб, бош мураббийимиз Эктор Купер жамоада шижоат ва тажриба уйғунлигини шакллантира олса, термамиз исталган рақиби учун бош оғриғи бўлиши аниқ! Аргентиналик мутахассис якуний таркибни ҳали эълон қилгани йўқ, боз устига, ҳимоя-вий услубдан фойдаланишини барчамизга маълум қилиб бўлди. Лекин такрор айтамиз: ҳимоявий ўйиндан фойдаланиш учун малакали кадрлар керак! Қолаверса, таркиб шаклланган бўлиши шарт! Купер термамиз билан танишганига ҳали 6 ой ҳам бўлмаган бир шароитда бу қарор тўғримикан? Таркибимиздаги ҳимоячиларга эътибор берсак, улар мудофаа чизиғида ишончли ўйнашлари мумкин, лекин қарши ҳужумлар борасида бундай дея олмаймиз. Чунки ҳозирги кунда ҳимоя ва қарши ҳужум тактикаси жамоалар учун идеал усулга айланмоқда. Қарши ҳужумда ҳимоячилар ҳам самарали ҳаракат қилишяпти. Бизда эса Егор Кримец ва Ислом Тўхтахўжаевларгина ҳужумда ёрдам беришлари мумкин, фақат стандарт вазиятларда. Бунинг ўзи камлик қилади, назаримизда.

Бошқа вариант ҳам мавжуд, яъни юқорида таъкидлаганимиздек, ҳимоя-дан тезкор қарши ҳужумга ўтиш тактикаси. Ҳозир термада Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов, Марат Бикмаев сингари тажрибали, Осиёни забт этган Достон Турсунов, Одил Ҳамробеков, Достон Ҳамдамов каби шижоатли футболчиларимиз ҳам ўрин эгаллашган. Шу нуқтаи назардан қараганда, Купер амаки шу тактикадан ҳам фойдаланса, бу ижобий натижага эришишда «шоҳ юриши» бўла оларди. Мазкур ҳолатда асосий масъулият тажрибали футболчилар чекига тушади, чунки термамиз сардори Одил Аҳмедов марказдан, Сардор Рашидов эса қанотдан ҳужумларни бемалол ташкил эта оладилар. Ҳужумнинг якунига Марат Бикмаев моҳирона нуқта қўйса, кутган натижага эришишимиз мумкин. Захира кучи сифатида ёшлардан фойдаланилса, мақсадга мувофиқ бўларди, уларга бу услуб бегона эмас. Чунки Хитойда ўтган қитъа биринчилигида улар ҳам шу услубда ўйнаб, муваффақиятга эришишганди. Достон Ҳамдамов, Жавоҳир Сиддиқовлар қарши ҳужумларда қандай ўйнаш кераклигини яхши билишади. Фақат бу сафар ҳал қилувчи паллаларда бош мураббий ва майдондаги етакчилар уларга кўмак беришса, бас.

Оддий мисол, Қатарда ўтган 2011 йилги Осиё кубогида бош мураббий Вадим Абрамов ҳам шундай ўйин услубини танлаб, таркибда Максим Шацких, Сервер Жепаров, Александр Гейнрихлар билан бирга Санжар Турсунов, Одил Аҳмедов сингари ёшларга имкон берганди. Натижаси эса ўзингизга маълум. Биз ҳали ҳам Аҳмедовнинг ҳимоячи сифатида урган шедевр голлари-ю, Санжарнинг ажойиб ўйинларини юзда табассум билан эслаймиз.

Эктор Купер ҳақиқатан ҳимоявий услубдан фойдаланса, мана шу жиҳатларни эътиборга олиши лозим. Чунки бу тажрибадан ўтган ва маълум даражада фойда берганини алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Ҳимоя билан бир қаторда, қарши ҳужум тактикаси кўплаб жамоаларда фойда келтираётган бир шароитда миллий термамиз ҳам шу услубдан фойдаланса, мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки барчамиз термамиз иштирокидаги тезкор ўйинларга анчадан бери гувоҳ бўлмаяпмиз. Бош жамоамиз Амирлик давлатида шундай ўйин намойиш қилиб, бизни хушнуд этишидан умидвормиз!

Манба: InterFutbol
Киритилди: 07:53, 24.12.2018.
Ўқилди: 3484 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.