Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш бўйича вазир Йошитака Сакурада билан учрашув ташкил этилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун, 24 декабрь куни Токиода Ўзбекистон МОҚнинг Япониядаги вакили ва маслаҳатчиси Мансур Баҳриддиновнинг Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш бўйича вазир, япон Парламенти депутати Йошитака Сакурада билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Япониянинг Либерал демократик партияси Бош котиби Хиротака Ишихара, спорт ассоциациялари ва Кейо Университети вакиллари иштирок этишди.

Дўстона рухда кечган учрашувда томонлар Ўзбекистонда Президент Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қилинаётган ишлар, ўзбекистонлик спортчиларнинг Токио 2020 Олимпиадасига тайёргарлик жараёни ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон МОҚ президенти У. Аҳмаджоновнинг 2018 йил июнь ойидаги ташрифи якунлари, Кейо Университетининг таниқли спорт профессори Хироюки Ишиданинг ҳамкасби билан бирга (ноябрь ойидаги) Тошкентга ташрифи якунлари муҳокама қилинди.

Й.Сакурада вазир лавозимига тайинлангунга қадар бир маротаба Ўзбекистонга ташриф буюрганини, мамлакатимизга бўлган илиқ муносабати ҳақида гапирди. Вазир Токио Олимпиадасида Ўзбекистоннинг салоҳияти катта эканлиги ҳақида таъкидлади. Шунингдек, япон спорти ҳисобланган дзюдо ва каратэ бўйича ҳам суҳбатлашилди.

Ўз навбатида, Й.Сакурада мамлакатимизга таклиф қилинди ва Республикамизда бўлаётган ўзгаришлар билан шахсан танишишдан мамнун эканлигини изҳор этди. Учрашувда вазир Ўзбекистон МОҚ билан ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди ва яқинлашиб келаётган 2019 йил билан табриклади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 23:45, 24.12.2018.
Ўқилди: 2036 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.