Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Янги Альба» ёки Алекс Гримальдо тарихи

Баҳо:
+ | -

1995 йилнинг 20 сентябрь куни Испаниянинг Валенсия шаҳрида дунёга келган Александро Гримальдо Гарсия (тўлиқ исм-шарифи) ёшлигидан камдан-кам инсонларда учрайдиган ўзгача иқтидори билан кўзга ташланди. Айни шу истеъдоди туфайли аввалига «Валенсия» клуби тизимида шуғулланди, 13 ёшга тўлганида эса, Каталониянинг машҳур мактаби - Ла Масияда пайдо бўлди.

2011 йил 4 сентябрь. Гримальдо шу куни «Картахана»га қарши кечган ўйинда «Барселона-В» жамоасида дебют қилди. У ўша вақт 15 ёшу 349 кунлик эди. Хуллас, Алекс Сегунда тарихида майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди.  Иқтидорли йигитча кейинги йили «Барса» ўринбосарлар жамоасида бош роллардан бирига кўтарилди, аммо ҳаммаси яхши кечаётган бир паллада тиззаси жиддий жароҳатланди. Оғриқ кучли бўлса-да, Гримальдо чекинмади ва қисқа муддатда тикланиб, яна асосий таркибга қайтди. Тақдир эса Алекснинг ҳаракатларини муносиб баҳолаб, уни мукофот билан сийлади: Луис Энрике мавсум-2014|2015 арафасида йигитчани асосий жамоа йиғинларига чорлади. Шунинг таъсиридами, Гримальдо навбатдаги мавсумни «Барселона-В» сардори сифатида бошлади. Бироқ асосий жамоада дунёнинг энг кучли чап ҳимоячиларидан бири - Жорди Альба бор эди ва Алекс истиқболни ўйлаб, «Бенфика» таклифини қабул қилишдан ўзга чора тополмади. Ахир бежиз айтишмаган: «Бир тоғ икки йўлбарсга торлик қилади». Хуллас, «Бенфика» музокара жараёни якунида Гримальдо учун 2 млн. евро тўлашга рози бўлди. Энди эса ҳимоячининг трансфери 25 млн. еврога баҳоланмоқда - чинакам ўсиш.

    Бинобарин, Алекс «Бенфика» сафига қўшилиши ҳамоно бежиз «Янги Альба» мақомини олмаганини исботлай бошлади. Умуман, ёш футболчи бир уринишда «бургутлар» асосий таркибидан жой олди ва муҳофаза ишларини тартибга келтиришда муҳим роль бажарди. Мана, валенсиялик йигитча қисқа вақт ичида «Бенфика»нинг Португалияда 2 марта чемпион бўлиш баробарида турли кубоклар (Португалия кубоги, Лига кубоги ва мамлакат суперкубоги) ютишига катта ҳисса қўшди. Гап-сўзларга қараганда, ҳозирда бир қатор номдор клублар вакиллари Гримальдони жиддий кузатмоқдалар. Хусусан, «Ювентус», «Бавария» ва «МЮ» каби гранд клублар трансфер йўлида 30-35 «лимон» сарфлашга тайёр. Алекснинг ўзи эса «Барселона»га қайтишдан умидвор. Аммо битта масала бор - Жорди Альба ҳамон сафда...

Алекс ҳозирча Испания миллий жамоасига чақирилгани йўқ, лекин мамлакатнинг U-19 тоифасидаги термасида Евро-2012да зафар қучишга улгурди. Айни пайт эса U-21 жамоасида ўйнамоқда ва миллий термадан чақирув кутмоқда. Ахир «Қизил фурия»ни ҳозирда эски таниши - Луис Энрике бошқармоқда. Умуман, Алекс Гримальдо энг иқтидорли қанот ҳимоячиларидан биридир. Дейлик, у бутун 90 дақиқа давомида юқори суръатда ҳаракатланишга қодир. Айрим жиҳатларда ҳаттоки, ўша Жорди Альбадан ҳам устунроқдек...

Манба: InterFutbol
Киритилди: 08:09, 26.12.2018.
Ўқилди: 2840 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6903]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3222]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3104]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2364]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2137]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2103]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1965]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1889]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1688]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1590]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик