Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Деян Ловрен “Ньюкасл”га қарши кечган баҳсдан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз фақатгина ўйиндан ўйинга ўйнаб боряпмиз. Ҳар бир ўйин биз учун финал.
Биринчи бўлим бироз қийин кечди, “Ньюкасл”га гол уриш осон эмас, аммо биз сабр қилдик ва ўз маҳоратимизни намойиш қилдик.
Шундай ўйнашда давом этишимиз керак ва келгуси ўйинлар натижасига кўра қаерда эканлигимизни кўра оламиз. Ҳозир барча ўйин муҳим.
Бу биз учун ва мухлислар учун ижобий кун эди. Энди “Арсенал” билан ҳам худди шундай ўйнаш керак”, -дейди Ловрен.