Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 15 декабридан бери Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор.
Йиғин давомида Эктор Купер бошчилигидаги мураббийлар штаби Осиё Кубогига йўл оладиган якуний таркибни аниқлаб олди. Қуйидаги 23 нафар футболчи Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган қитъа мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Дарвозабонлар:
1. Игнатий Нестеров ("Локомотив")
12. Санжар Қувватов ("Насаф")
21. Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")
Ҳимоячилар:
2. Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")
3. Достон Турсунов ("Р. Ямагучи", Япония)
4. Фаррух Сайфиев ("Пахтакор")
5. Анзур Исмоилов ("Локомотив")
6. Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор")
13. Олег Зотеев ("Локомотив")
15. Егор Кримец ("Пахтакор")
20. Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")
Ярим ҳимоячилар:
8. Икром Алибоев ("Сеул", Жанубий Корея)
9. Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ", Хитой)
11. Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")
14. Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия)
16. Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор")
17. Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия)
18. Фозил Мусаев ("Жубило Ивата", Япония)
19. Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА)
22. Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")
23. Одил Ҳамробеков ("Насаф")
Ҳужумчилар:
7. Сардор Рашидов ("Локомотив")
10. Марат Бикмаев ("Локомотив")
Йиғин доирасида битта назорат ўйини ўтказиш режалаштирилганди. Аммо миллий терма жамоамиз бош мураббийи кейинчалик бу фикрдан қайтиб, турли жароҳатларни олдини олиш мақсадида назорат учрашуви ўтказмасликка қарор қилди. 29 декабрдан 30 декабрга ўтар кечаси футболчиларимиз Туркиядан юртимизга қайтиб келишади. Кейин 2 январь куни Бирлашган Араб Амирликларига йўл олишади.
Zo'r TV бугун Чемпионлар лигасининг икки учрашувини жонли эфирда намойиш этади [5505]
Бензема ўзидан кучли деб ҳисоблайдиган ҳужумчини айтди [3560]
“Барселона”нинг кучли старти яна омадсизлик билан якунланадими? [2544]
"Реал" — "Интер": таҳлилчилар учрашув фаворитини аниқлади [2328]
«ПСЖ» «Олтин тўп» тарихида янги рекорд ўрнатиши мумкин [2289]
Мбаппе «Олтин тўп»нинг энг буюк соҳиби кимлигини аниқлашга ҳаракат қилди: Месси, Зидан ёки Роналду? [2057]
Дембеле «Олтин тўп» учун асосий уч даъвогарни айтди [2025]
"Реал" — "Интер", "Порту" — "Манчестер Сити": Чемпионлар лигасига қайтмоқда [1743]
«Олтин тўп-2026» учун 30 нафар номзод эълон қилинди [1717]
Саудияда "Ал-Ҳилол"нинг 47 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунланди [1715]













