Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Светлана Радзивил «лицензиялар йили»да барчага омад тилайди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

«Миллий спорт мукофоти-2018» тантанали тақдирлаш маросимида «Йилнинг энг яхши аёл спортчиси» йўналишида Светлана Радзивил ғолиб бўлди.

Қайд этиш лозимки, енгил атлетикачимиз учун йил нафақат омадли, балки ўзига яраша қийин ҳам бўлди. Светлана она бўлди, яна машғулотларга қайтди ва катта спортда муваффақият қозонди. Баландликка сакраш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Радзивил Жакартада Осиё ўйинлари рекордини янгилаган ҳолда, ушбу мусобақанинг уч карра ғолибасига айланди.

«Ана шундай катта тадбирда йилнинг энг яхшиси бўлиш мен учун шараф. Жуда ёқимли бўлди. Мен доимо ўз устимда ишлаб, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан. Она бўлиб спортга қайтганимдан сўнг бундай натижага эришиш осон бўлгани йўқ. Аммо, барчаси ўйлаганимдек бўлди. Меҳнатимни ана шундай тақдирлагани учун Миллий олимпия қўмитасидан миннатдорман. Ушбу номинацияда номзод бўлишнинг ўзи ютуқдир. Ғолиб бўлиш эса катта муваффақият ҳисобланади. Барча спортчиларни ҳурмат қиламан. Биз ўз ишимизнинг ашаддий мухлисларимиз. Янги йилда барчага муваффақият, соғлиқ, куч тилайман. Аҳир бизни «лицензиялар йили» кутмоқда. Унда Токио 2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақалар бўлади», – деди Светлана Радзивил.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 18:50, 30.12.2018.
Ўқилди: 2162 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.