Англия чемпионатининг 20-тури доирасида "Манчестер Сити" клуби сафарда "Саутгемптон" меҳмони бўлиб ишончли ғалабани қўлга киритди.
"Шаҳарликлар" тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Ўнг қанот бўйлаб ташкил этилган ҳужумни Давид Сильва самарали якунлаб, ҳисобни очди.
Учрашувнинг энг "қайноқ" палласи биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларига тўғри келди. Бўлим тугашига 8 дақиқа қолганида Хейбьерг ҳисобни тенглаштирди. Танаффус арафасида эса меҳмонлар бир эмас, икки марта рақиб дарвозасини ишғол этишди. Дастлаб "Саутгемптон" футболчиси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, қўшиб берилган дақиқаларда Серхио Агуэро ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлимда эса дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.
Шу тариқа, "Манчестер Сити" ўз очколарини 57тага етказиб, жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди. Жамоалар пешқадам "Ливерпуль" 7 очко ортда қолмоқда.
АПЛ, 20-тур
Саутгемптон – Манчестер Сити 1:3 (1:3, 0:0)
Голлар: 0:1 – 10 Сильва, 1:1 – 37 Хейбьерг, 1:2 – 45, автогол Уорд-Проуз, 1:3 – 45+3 Агуэро.
Саутгемптон – Маккарти, Стивенс, Беднарек, Таргетт, Рэмзи, Лемина (Редмонд, 46), Ромеу (Валери, 59), Хейбьерг, Эльюнусси, Уорд-Проуз, Остин (Лонг, 68).
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Компани, Данило, Зинченко, Сильва, Фернандиньо (Уокер, 86), Марез (Сане, 84), Бернарду Силва, Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 73).
Огоҳлантиришлар: Агуэро (32), Остин (58), Компани (72), Беднарек (73), Данило (78).
Четлатиш: Хейбьерг (85).
Бёрнли – Вест Хэм 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 15 Вуд, 2:0 – 34 Макнил.
Бёрнли – Хитон, Тарковски, Тэйлор, Бардсли, Ми, Гудмундссон, Корк, Вествуд, Макнил, Барнс, Вуд (Воукс, 90).
Вест Хэм – Фабианьски, Огбонна, Диоп, Крессуэлл, Райс, Снодграсс (Диангана, 46), Антонио, Фелипе Андерсон, Нобл, Арнаутович (Шанде Силва, 73), Перес (Кэрролл, 46).
Огоҳлантиришлар: Снодграсс (23), Нобл (29), Барнс (38), Кэрролл (57), Райс (61).