Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Охирги ҳамла эффекти ёки сўнгги дақиқалар самараси

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Ажойиб факт, Италиянинг «Интер» клуби жорий мавсум чамаси 25 фоиз голини ўйиннинг 86-дақиқасидан кейин урмоқда. Дейлик, чемпионатнинг 18-туридан ўрин олган «Интер» - «Наполи» ўйинида «қайноқ»лик юқори даражага кўтарилди. Ҳакамнинг старт ҳуштаги чалиниши билан Мауро Икарди майдон марказидан зарба йўллаб, дарвоза тўсинини нишонга олди. Охирги 10 дақиқаликда эса футболчилар шунчаки, талвасага тушишди. Бу оралиқда дарвозабонлар ўз жамоаларини муқаррар голлардан сақлаб қолишди, шунингдек, бир вазиятда «Интер» ҳимоячиси тўпни шундоқ чизиқ устидан қайтарди. Калиду Кулибали эса ҳакамга истеҳзоли қарсак чалгани учун «қизил»га мубтало бўлди. Кейин Лаутаро Мартинеснинг ҳал қилувчи голи юзага келди - 90-дақиқада берилган аниқ зарба 3 очкони мезбонлар томон «юмалатди».

Умуман, охирги дақиқалардаги ҳамла «Интер»нинг жорий мавсумдаги асосий қуролига айланиб қолди.

«Интер» «А» сериясининг 19та тури ва Европа ЧЛ гуруҳ босқичида жами 37та гол урган бўлса, шундан 9таси ўйинларнинг 86-дақиқасидан кейинги вақтга тўғри келди. Бошқача айтганда, «нерадзурралар» ҳисобидаги жами голлардан деярли 25 фоизи охирги ҳамла самарасидир.

Сўнгги дақиқаларда урилган 9та голдан 6таси ўйин натижасини ўзгартирди. Фақат Маттео Политано («Кальяри» дарвозасига), Жоао Марио ва Ража Наингголан («Женоа» дарвозасига) томонидан урилган голлар ҳеч нимага таъсир ўтказгани йўқ.

Агар 86-дақиқадан кейин урилган голларни ҳисобдан чиқарсак, «Интер» ЧЛда  охирги турга қадар «плей-офф» босқичига чиқиш учун курашолмасди, миллий чемпионатда эса 3-ўрин эмас, 5-поғонада турарди.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 15:19, 05.01.2019.
Ўқилди: 3379 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.