Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ўзбекистон Уммонни 17 йил аввал мағлуб этган... Статистика нима дейди?

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирликлари мамлакатида Осиё Кубоги мусобақасига старт берилди. Ушбу турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси "F" гуруҳида Япония, Туркманистон ва Уммон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Мусобақадаги илк учрашув эртага, 9 январь куни Уммон терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Айни пайтда Уммон терма жамоасини тажрибали голландиялик мутахассис Пим Вербек бошқармоқда. Уммонликлар Вербек қўл остида шу йилнинг январь ойида Форс Кўрфази мусобақасида ғалаба қозонган эди.

Хуллас, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уммонга қарши ўйинлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бу терма жамоага қарши жами 5 та ўйин ўтказган эканмиз. Шуларнинг биттасида ғалаба қозониб, 4 тасида мағлубиятга учраганмиз.

Тўплар нисбати 8-7 рақиблар фойдасига. Ўзбекистон Уммонни 17 йил аввал, яъни 2001 йилнинг 8 сентябрь куни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этган. Қолган 4 та ўйинда МТЖ фақат мағлубият аламини тотиб кўрган. Сиз нима деб ўйлайсиз эртага бу статистика ва ёмон анъанага чек қўйиладими?

Қуйида эътиборингизга бўлиб ўтган учрашувлар натижаси билан таништириб ўтамиз:

08.09.2001 Ўзбекистон - Уммон 5:0

13.10.2001 Уммон - Ўзбекистон 4:2

20.08.2008 Уммон - Ўзбекистон 2:0

27.05.2014 Ўзбекистон - Уммон 0:1

29.05.2014 Ўзбекистон - Уммон 0:1.

Акмал Эшонхонов

Дубай шаҳридан махсус

Манба: STADION
Киритилди: 01:06, 09.01.2019.
Ўқилди: 9157 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12144]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6208]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4921]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4019]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3903]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3323]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2475]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1949]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1828]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1787]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик