"Реал" бош мураббийи Сантьяго Солари Ла лига доирасида "Бетис" билан бўлиб ўтган ўйинга шарҳ берди (2:1)
"Муҳими биз ҳалаба қозондик, уч очко олдик ва рақобатчиларимиз биздан катта фарқ билан ўзиб кетишига йўл қўймадик. Бизда ёш ўйинчилар кўп, улардан кўпчилиги бугун майдонга тушди (Вальверде, Винисиус, Диас, Регилон ва Гонсалес). Бу мавсумга режамиз шу - жамоага янги қон қуйиш.
Кимдир ўйнамаган бўлса бу ерда шахсий адоватга ўрин йўқ. Биз жамоамиз, фақат бошланғич таркибда тушадиган 11 кишигина эмас. Менинг вазифам - таркибни ротация қилиш ва алоҳида ўйинларга мос келувчиларни танлаб, тушириш.
Жароҳатларнинг кўплиги доим безовталик туғдиради, аммо бу ҳамма клубларда учрайди. Бизга ҳақиқатан таркибимиз кенглиги етишмаяпти", - дейди Солари.