Кириш Регистрация

Енгил атлетика. Сафина Садуллаева Қозоғистондаги мусобақада ғолиб бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Қозоғистоннинг Оскемен (Усть-Каменогорск) шаҳрида Олимпиада чемпиони Ольга Рипакова соврини учун анъанавий бешинчи халқаро мусобақа ўтказилди. Турнирда Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Арманистон, Грузия, Беларусь, Украина ва Ўзбекистондан спортчилар иштирок этишди.

Аёллар ўртасида баландликка сакраш баҳсларида дастлабки икки ўрин ҳамюртларимизга насиб этди. Сафина Садуллаева 192 см баландликни забт этиб, ўз шахсий рекордини янгилади ва мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Бу ўзбек енгил атлетикаси учун бешинчи натижа ҳисобланади. Бунгача Людмила Бутузова, Светлана Радзивил ҳамда Надия Дусанова 198 см, Светлана Мунькова (Рубан) 194 см баландликка сакрай олган.

Мусобақанинг кумуш медалини эса 188 см натижа кўрсатган Надия Дусанова қўлга киритди. Баландликка сакраш баҳсларида иштирок этган учинчи ҳамюртимиз Алина Яблокова 175 см натижа билан тўртинчи бўлди.

800 метрга югуриш баҳсларида Хуршид Аҳмадалиев 1:52.58 дақиқалик кўрсаткич билан ғалаба қозонди. 3000 метрга югуришда Отабек Тошқувватов 8:52.17 дақиқада олтинчи бўлиб маррага етиб келди. 60 метрга тўсиқлар оша югуриш беллашувларида Эргаш Нормуродов 8:21 сония натижа билан бешинчи поғонадан жой олди.

Учхатлаб сакраш йўналишида иштирок этган спортчиларимиз мос равишда 6-7-8 ўринларни эгаллашди (Иван Денисов – 15.66 м, Дмитрий Пупко – 15.40 м, Руслан Курбанов – 15.33 м).

4х200 аралаш эстафетасида жамоамиз 1:36.67 натижа билан учинчи ўринни эгаллади. Эътиборлиси, ушбу эстафетада Надия Дусанова ҳам ўз омадини синаб кўрди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:12, 20.01.2019.
Ўқилди: 1723 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.