Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Ўзбекистон самбо ассоциациясига янги раис сайланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор, 2018 йилда самбо илк маротаба Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олди. Унда қитъамиз самбочилари тўртта вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб бордилар. Баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик самбочилар тўртта вазн тоифасида тўртта медалга сазовор бўлишди. Шунингдек, мазкур спорт тури Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олишга яқин турибди. Бу эса самбо ҳам мамлакатимизда аҳамиятли спорт турларидан бирига айланиб бораётганидан дарак бериб турибди.

21 январь куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон самбо ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилди. Унда Осиё самбо иттифоқи президенти Аламжон Муллаев, Ўзбекистон самбо ассоциацияси мутасаддилари, ассоциациянинг вилоят бўлими вакиллари ва мураббийлар иштирок этишди.

Конференция давомида ассоциация раиси Равшан Аҳмеджанов сўзга чиқиб, бунгача амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар, камчиликлар ҳақида гапирди. Аммо, бу билан тўхтаб қолмаслик, бунданда катта марраларни забт этиш лозимлигини таъкидлади. Бунинг учун ассоциация моддий-техник базасини яратиш, спортчиларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг кун тартибига кўра, ассоциация раиси лавозимига Алишер Алимов номзоди илгари сурилди. Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан А.Алимов номзодини қўллаб-қувватлашди.

Ўзбекистон самбо ассоциациясига раис этиб сайланган Алишер Алимов сўзга чиқар экан, Ўзбекистонда самбони янада ривожлантириш, мамлакатимизда нуфузли мусобақаларни ташкил этиш йўлида ҳамжиҳатликда иш олиб бориш лозимлиги, режалари ҳақида гапирди. Ўз навбатида, билдирилган ишонч учун барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.

Маълумот учун, Алимов Алишер Рихсибаевич 1979 йилнинг 25 апрелида таваллуд топган. Тадбиркор. Оилали. 4 нафар фарзанди бор. Тошкент давлат техника университетида бакалавр, Борнмут халқаро мактабида магистр босқичида таҳсил олган.

Шунингдек, бунгача ассоциация раиси сифатида фаолият олиб борган Равшан Ахмеджанов ўз ишини бош котиб лавозимида давом эттирадиган бўлди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:12, 22.01.2019.
Ўқилди: 2285 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.