Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Каратэчиларимиз ёруғ юз билан қайтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жорий йилнинг 16-23 январь кунлари Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида анъанавий каратэ бўйича ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 олтин, 9 кумуш, 7 бронза медалини қўлга киритди. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида терма жамоамизни вазирлик ва идоралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, спорт мухлислари тантанали равишда кутиб олди. 

Ҳиндистонда ўтган нуфузли мусобақада қитъамизнинг 11 давлатидан келган каратэчилар совринли ўринлар учун баҳслашди. Унда иштирок этган 21 спортчимиз Ўзбекистон каратэ мактаби салоҳиятини яна бир карра намойиш этди. 

Чемпионатда Жаҳонгир Абдуваҳобов, Музаффар Ҳожиев, Ҳожиаҳрор Иброҳимов, Меҳрожиддин Жалолов, Умархон Муҳаммадиев, Санжар Улашев, Омина Сулаймонова ўз вазн ва йўналишларида ғолибликни қўлга киритган бўлса, Тоштемир Пўлатов ва Нодирхон Солиев икки йўналиш бўйича олтин медалга эга бўлди. 

– Халқаро майдондаги нуфузли мусобақаларда қатнашаётган ҳар бир спортчимиз ортида ўзини мана шу даражага етказган Ватанимиз, халқимиз турганини, яратилаётган шароитларнинг барчаси истиқлолимиз шарофатидан эканини чин дилдан ҳис қилади, – дейди Осиё чемпиони Жаҳонгир Абдуваҳобов. – Мана шу туйғу биз, спортчиларга катта куч-қувват ва ишонч беради.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 09:51, 24.01.2019.
Ўқилди: 2455 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.