Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Ҳеч қандай агентни танимайман» – Азиз Турғунбоев миш-мишларга ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ маҳаллий ОАВда Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси поплик бўлган Азизбек Турғунбоевнинг агенти билан бўлган интервью эълон қилинган эди. Қизиқ томони шу кунгача кўриниш бермаган агент энди пайдо бўлиб қолганидан кўпчилик ажабланган ҳам эди.

Қолаверса, янги мавсумга Қримда тайёргарлик олиб бораётган жамоа ва Азизнинг “Навбаҳор”дан кетиш ёки қолиш ҳақидаги миш-мишларга ҳам ойдинлик киритиш мақсадида бироз аввал футболчининг ўзи билан боғландик ва барчани қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Олдин ҳам айтгандим, яна айтаман. “Навбаҳор”да қоламан. Агент билан боғлиқ гапларга келадиган бўлсак, мен ҳатто уни танимайман ҳам. Ҳатто у билан кўришган эмасман. Ҳеч қанақасига у менга бутса олиб бермаган.

Қанақасига ҳаётингизда бирон маротаба кўришмаган одам сизга бутса олиб бериши мумкин? Бу ёлғон. Умуман агент деган кимса бўлмаган ҳаётимда. Кейин, мени шаҳсий ҳаётимни ҳал қилишга унинг ҳаққи йўқ.

Қримдаги тайёргарлик аъло даражада давом этмоқда. Кечаги назорат учрашувида ҳам ғалаба қозондик. 31 январь куни Қримдаги сўнгги ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Насиб қилса, мазкур учрашувда ҳам ғалаба қозониб мухлисларимизга хурсандчилик улашмоқчимиз.

Кетишим ёки қолишим ҳақидаги гапларга келсак, мен “Навбаҳор” мухлислари учун ҳам жамоада қолдим. Қолаверса, шу вилоятда туғилиб, вояга етдим. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли шундай даражага кўтарилдим. Мухлислардан ҳар-хил гап сўзларга ишонмасликларини сўрардим.

Наманганлик мухлислар сардори Фарҳод ака билан ўз фикрларимни ўртоқлашдим. Буларни шахсан ўзим айтяпман. Шу инсон ҳам наманганлик мухлисларнинг ҳурмати ва истаги билан бугун мен билан боғланди. Бажонидил рози бўлдим. Баъзи мухлислар менга мурожаат билан чиқишмоқда.

Сенга “Навбаҳор”да қолишинг учун шартномани мажбурлаб қилдиришдими, ёки кимдир босим ўтказяптими деб. Йўқ, биричидан бунақа нарсалар умуман бўлмаган. Мен ўз хоҳишимга кўра “Навбаҳор”да қолишни маъқул деб билганман.

Турли хил ёлғонларни одамлар қаердан топишади ҳайронман. Ёлғон гапларга ишонмаслигингизни сўрайман. Мен вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевичга чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Ушбу инсон ҳаётим давомида кўплаб ёрдам бердилар. Мен учун шунчалик куюниб, қайғураётганликлари учун барча ишқибозларга раҳмат айтмоқчиман.

Тушунинглар! Шундай раҳбарлар ва жонкуяр мухлислар борлиги учун ҳам “Навбаҳор”да ўйнамоқчиман”, - деган Азизбек Турғунбоев.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 1 январь куни “Пахтакор” футбол клуби футболчи билан икки йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди, аммо орадан вақт ўтиб “Навбаҳор” Турғунбоевни клуб билан амалдаги шартномаси ҳали якунланмаганини тасдиқлади. Бугун футболчининг ўзи “Пахтакор”га ўтмаслиги ҳақида интервью берибди.

Фарҳод Умаралиев суҳбатлашди

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:00, 29.01.2019.
Ўқилди: 10772 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.