Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Токиода спорт федерациялари билан навбатдаги музокаралар ташкил этилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Комил Рўзиев ҳамда МОҚнинг Япониядаги маслаҳатчиси Мансур Бахриддинов Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш ишлари вазири, Япония парламенти депутати Йошитака Сакурада, шунингдек, Токио жисмоний тарбия университети президенти билан учрашувлар ўтказишгани ҳақида хабар қилгандик.

Бугун ана шу учрашувларнинг мантиқий давоми сифатида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди. Улар аввалига «Кодокан» дзюдо маркази президенти Харуки Уэмура билан кўришишди. Учрашув давомида томонлар олимпия спорт тури ҳисобланган дзюдони ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари бўйича фикр алмашдилар.

Шунингдек, Х.Уэмура Ўзбекистон МОҚ вакилларига ўзбек спортчиларининг юқори тайёргарлиги Токио 2020 Олимпиадасидаги муваффақиятнинг асосий омили эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди. МОҚ делегацияси вакиллари у ерда Олимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик, мусобақалар ўтказиладиган ва хориждан ташриф буюрадиган спортчилар йиғин олиб борадиган спорт объектларини кўришди.

Кейинги учрашув эса Япония бокс федерацияси президенти Саданобу Учида билан ташкил этилди. Жаноб Учида Япония ҳамда Ўзбекистон бокс федерациялари ўртасида яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилгани, томонлар спортчиларни тайёрлаш бўйича биргаликда иш олиб борилаётганликлари ҳақида маълум қилди. Шунингдек, у ўзбек бокс мактаби бой тарихга ва мукаммал тизимга эга эканлиги, бу Япония бокс федерацияси учун улкан тажриба манбаи эканлигини қайд этди.

Учрашув якунида Ўзбекистон МОҚ вакиллари ҳамкорликни давом эттиришга ва Токио Олимпиадаси олдидан муҳим бўлган янги қўшма лойиҳаларда бирга ишлашга тайёр эканликларини таъкидлаб ўтишди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:04, 31.01.2019.
Ўқилди: 1790 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [10682]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [8974]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [3689]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2907]

«Реал» Моуриньога шарт қўйди [2752]

Ўзбекистонлик футболчига Франциянинг “Ланс” клуби қизиқиш билдирмоқда [2619]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [2350]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [2223]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2164]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2083]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик